23.10.21

Франциялик кузатувчи Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

23.10.21

Грециядан ташриф буюрган ҳалқаро кузатувчи Савдо-саноат палатасида бўлди

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

ССП раиси Франциядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи билан учрашди

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 301 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ID-36028) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа иловаси 1-бандига кўра, “Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар қурилиши ёки қайта қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича шароитларни яратишни ички ишлар органлари билан келишиш тартибини белгилайди”.

Ушбу билан қурилиши ёки қайта қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича шароитларни яратишни ички ишлар органлари билан келишиш тартиби белгиланмоқда.

Шуни инобатга олиш жоизки, таклиф этилаётган тартиб мазмунан янги рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этишни назарда тутади.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-бандига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатлари қонун билан тасдиқланади.

Шу билан бирга, бу каби тартиб-таомиллар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни мураккаблаштириб, бизнес юритишда бюрократик тўсиқларнинг вужудга келишига ҳамда ишбилармонлик муҳитининг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Бунда, келишиш тартиби ўрнига мулкчилик шаклидан қатъи назар қурилиши ёки қайта қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилаб қўйиш тўғри бўлар эди.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳадан қурилиши ёки қайта қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича шароитларни яратишни ички ишлар органлари билан келишишни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

2. Лойиҳа иловаси 5-бандига кўра:

“Қурилиши ёки қайта қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объект туридан келиб чиқиб, унда қуйидаги хавфсизлик тизими мажмуи ўрнатилади:

...

қолган ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда - видео кузатув, хавф-хатар сигнализацияси ва туташ ҳудудни ёритиш тизимлари”.

Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда хавфсизлик мосламалари, хусусан хавф-хатар сигнализацияси ўрнатиш талабини белгилаш амалда тадбиркорлик фаолияти эркинлиги тамойилларига зид келиб, уларнинг фаолиятига ортичқа маъмурий аралашувни назарда тутади.

Бунда, тадбиркорлик субъектларига ўз мулкида қўриқлаш мосламаларини ўрнатиш масаласини эркин ҳал қилиш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқ.

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа иловаси 5-банди учинчи хатбошисидан “хавф-хатар сигнализацияси” сўзларини чиқариб ташлаш лозим.

3. Лойиҳа иловаси 6-бандига кўра, “Хавфсизлик тизими мажмуи кафолатланган электр таъминоти тармоғига эга бўлиши, ушбу тармоқ ўчирилганда (ҳудудни ёритиш тизимидан ташқари) уни алмаштирувчи, автоматик тарзда ишга тушадиган электр таъминоти манбаига (дизель-генератор ва бошқалар) уланган ва камида 3 соат ишловчи аккумулятор билан таъминланган бўлиши лозим”.

Таъкидлаш лозимки, бунда давлат томонидан таъминланиши лозим бўлган узлуксиз электр таъминотининг ўчиб қолиши муаммоларига тадбиркорларга қўшимча мажбурият юклаш орқали ечим топишга ҳаракат қилинган.

Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, электр таъминоти тадбиркорлик субъектига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ўчиб қолиши хавфи мавжуд.

Шуни инобатга олиш жоизки, тадбиркорлар ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар учун жавобгарликка тортилиши ёки уларга мажбурият юкланиши, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келади.

Бунда, хавфсизлик тизими мажмуини кафолатланган узлуксиз электр таъминоти тармоғига эга бўлиши масаласини бошқача усуллар билан, хусусан тадбиркорлик субъектига ортиқча мажбурият юкламаган ҳолда ҳал этиш тўғри бўлар эди.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳа мазкур нормаси мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

4. Лойиҳа иловаси 40-бандига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатли ходимлари ваколатлари доирасида ижтимоий объектлар ва уларга туташ ҳудудларда ўрнатилган видео кузатув тизимларига, улардаги маълумотларни тўпловчи ва сақловчи мосламаларига масофадан туриб киришга, тизим устидан тўлиқ назоратни амалга оширишга рухсат берилади”.

Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, мазкур таҳрир амалда шахсларнинг, хусусан тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулк ҳуқуқи бузилишига олиб келади.

Чунки, тадбиркорлик субъектига тегишли бино ёки ҳудуд унинг хусусий мулки бўлиб, мазкур ҳудудда бўлаётган ҳолатлар унинг шахсий маълумотлари бўлиши мумкин.

Бунда, сабабсиз давлат органларига тадбиркорларнинг шахсий мулки бўлган ҳудудлардаги видео кузатув тизимларига берухсат ва эркин кириш ҳуқуқини бериш тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, мазмунан қайта кўриб чиқиб, ваколатли органларга фақат ҳуқуқбузарликлар тергови пайтида ҳамда фавқулодда вазиятларда видео кузатув тизимларига кириш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқ саналади.

5. Кўриниб турибдики, лойиҳа билан ижтимоий объектлар мулкдорларига бир қатор қўшимча мажбуриятлар юкланмоқда.

Бу, ўз навбатида, ушбу шахслар, шу жумладан тадбиркорлардан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилади ва улар фаолияти устидан ортиқча назорат қилиш имконини яратиб беради.

Бунда, ушбу талабларни ўрнатиш билан бир қаторда, юқоридаги каби хавфсизлик мосламаларини ўрнатиш харажатларини тадбиркорларга қоплаб бериш механизмини жорий этиш масаласини ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

ССП Матбуот хизмати

22.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06