12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Она тилим миллат руҳи ва ғурури

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият”, эканини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Дарҳақиқат, тил –миллат тафаккурининг бебаҳо маҳзани, улкан бойлиги сифатида ижтимоий ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этади.
Давлат тилини асраб-авайлаш ҳар қандай миллатнинг ҳам қўлидан келавермайди. ЮНЕСКО томонидан нашр қилинадиган “Йўқолиб кетиш хавфи арафасида турган жаҳон тиллари атласи”да ёзилганидек, Европада 50 та, Тинч океани минтақасида 200 та тил йўқолиб кетиш арафасида турибди. Африкадаги 1400 та тилдан 250 таси яқин йилларда, 600 таси келажакда бутунлай йўқолади. Лейпциг университети ходими Бальтазар Бикелянинг сўзларига кўра, Кавказда атиги 3-4 киши сўзлашувчи тиллар бор. Лейпцигда бўлиб ўтган лингвистларнинг халқаро анжуманида кам сонли халқларнинг тиллари йўқолиб кетишига глобаллашув жараёни айбдор, деган хулосага келинди.
Бугунги кунда ўзбек тилини дунё бўйича 30 миллиондан кўпроқ одамлар она тили, деб билади; иккинчи тил сифатида биладиганлар ҳисобига бу сон 50 миллионга етади. Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистонда миллионлаб ўзбеклар яшайди; Қозоғистон, Туркманистон, Россияда ҳам кўпчилик; Туркия, Саудия Арабистони, Покистон, АҚШ, Жанубий Кореядаги диаспораларни қўшсак, қолаверса, ўзбек тилининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасига маданий таъсирини инобатга олсак, ўзбек тилининг асосий минтақавий тил бўлишга етарли ресурслар мавжудлигини ҳис қиламиз.
Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон ниҳоятда улкан тил ресурсига эга. Шу ўринда маърифатпарвар бобомиз Алихонтўра Соғунийнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламай, инсоний туйғуларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўлади”.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”.

ССП Матбуот хизмати

20.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06