12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатаси раисининг Самарқанд вилояти бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “1+1” ташаббусини амалга ошириш натижадорлигини таъминлаш, бу борада жойларда ишларни тўғри ва тизимли ташкил этиш бўйича график асосда учрашувлар ташкил этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 20 апрель куни Палата раиси томонидан вилоятнинг Қўширабот ва Иштиҳон туманларига ташриф уюштирилди.

Қўширабот туманидан бошланган сафар туманда ташкил этилган Давлат хизматлари агентлигини фаолияти билан ташиниш ва мутасаддилар билан бир қатор масалаларда муҳокамалар ўтказишни ўз ичига олди.

Хусусан, Палата раиси томонидан туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича таклифлар ва бир қатор кўрсатмалар берилди.

Навбатдаги ўрганиш объекти туманда фаолият юритаётган “Zarkent na’munasi” ҳусусий корхонаси бўлди. ССП раисини корхона фаолияти билан таништириб, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар юзасидан маълумот берилди. Шунингдек А.Икрамов, мазкур корхонада ишлаётган ишчилар билан суҳбатлашди ва ишларни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида Палата раиси Самарқанд вилоятининг Иштихон туманига ташриф буюрди. Мазкур туманда ҳам ўрганилган илк объект туман давлат хизматларини кўрсатиш маркази бўлди. У ерда ҳам А.Икрамов томонидан туман мутасаддилари иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, кичик саноат зонаси ва туманда тадбиркорлик учун зарур бўлган инфратузилманинг амалдаги ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликларни кўриб чиқиш, шунингдек “Ёшлар дафтари”ни тузиш ва ишсиз ёшлар балансини шакллантириш, ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курслари битирувчиларини кредитлаш, субсидия ажратиш; "Ёшлар: “1+1"" тамойили асосида ёшларни бириктириш ҳолатини ўрганиш масалалари чуқурлаштирилган ҳолда кўриб чиқилди.

Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.

ССП Матбуот хизмати

20.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06