12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 283 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-29480) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

Лойиҳа билан Давлат солиқ қўмитасига тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларни тижорий мақсадларда реализация қилиш, яъни тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлат солиқтизими солиқ тизимида ягона сиёсат олиб борилишига йўналтирилган.

Бироқ, солиққа дахлдор бўлмаган маълумотларнинг Давлат солиқ органлари томонидан жамланиши ва юритилиши, қолаверса ушбу маълумотларнинг давлат-хусусий шериклик орқали тақдим қилиниши мазкур соҳа билан шуғулланиш истагида бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари чекланишига олиб келиши мумкин.

Яъни, ушбу фаолият ҳам тижорат фаолияти бўлганлиги боис, уни амалга ошириш ҳуқуқини тўғридан-тўғри давлат органига бериш мақсадга мувофиқ эмас.

Шу сабабли, маълумотларни давлат органи томонидан фақатгина очиқ эълон қилинишини, уларни қайта ишлаб, таҳлил қилган ҳолда учинчи шахсларга шартнома асосида тақдим қилишни эса, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилишини назарда тутиш лозим.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани мазкур таҳрирда қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

ССП Ахборот-хизмати 

19.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06