12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бўйича берилган имтиёзлар

2021 йил 10 апрель куни Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг (ЕИ) барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) кучга кирди. Ўзбекистон мазкур тизимга Преференциялар бош тизими (GSP) доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди.

Бу ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда муҳим босқич бўлиб, томонлар ўртасидаги мулоқотни ҳамда савдо алмашинувини янада чуқурлаштиришга имкон беради.

GSP+ тизимининг аъзоси сифатида Ўзбекистон GSP қамраб олаётган маҳсулот линияларининг учдан икки қисмига тарифларни тўлиқ бекор қилиш орқали стандарт GSPга нисбатан қўшимча иқтисодий имтиёзларга эга бўлади, бу эса, ўз навбатида, экспорт ҳажмининг ўсишига ва мамлакатга қўшимча инвестициялар жалб қилинишига хизмат қилиши мумкин.

Ўзбекистонда GSP доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиш даражаси ҳозирги кунда 87% ташкил қилади. Қисқартирилган имтиёзлардан фойдаланаётган маҳсулот сегментлари асосан тўқимачилик ва кийим-кечак, пластмасса маҳсулотлари, шунингдек, мевалар, ёнғоқ ва сабзавотлардир. Бу Ўзбекистон экспорт таркибининг Марказий Осиё қўшниларига қараганда анча хилма-хил эканлигини кўрсатади.

GSP+ тизими матолар, кийим-кечак ва пластик маҳсулотлар каби бир қатор муҳим экспорт товарларига тарифлар бекор қилиниши боис Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони кўпайтириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этади.

GSP+ оддий савдо воситасидан кўра муҳимроқ. GSP+ тизимига қўшилаётганда паст ва ўртача паст даромадли мамлакатлар инсон ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли бошқарувга оид 27 асосий халқаро конвенцияларини самарали амалга ошириш мажбуриятини оладилар. GSP Регламенти GSP+ олувчиларининг мажбуриятларини доимий кузатиб боришни назарда тутади.

Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари сифатида қабул қилиниши ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ислоҳотларни ва изчил ижобий ривожланишни акс эттиради. Ўзбекистон ҳукумати ишбилармонлик муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, хавфсизлик хизматлари, меҳнат шароитлари, маъмурий ҳисобдорлик ва самарадорликни ошириш борасида кўплаб улкан ислоҳотларни бошлаб юборди.

ССП Матбуот хизмати

 

16.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06