10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Сирдарё вилояти ҳокимининг вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратишда амалга ошириладиган ишлар бўйича тадбиркорлар ва жамоатчиликка мурожаати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаевнинг вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича тадбиркорлар ва жамоатчиликка мурожаати бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар вакиллари иштирок этди.

Вилоятда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 32 863 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 18 630 та кичик бизнес субъектлари ва  14 105 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади.

Жорий йилнинг I чорагида 1 557 та янги субъектлар ташкил этилди, шундан 695 таси кичик бизнес субъектлари ҳамда 862 таси якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этмоқда. II чоракда 1 098 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши режалаштирилгани таъкидланди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан I чорак давомида 2 496та тадбиркорларга барча манбаалардан жами 1 трлн. 180 млрд сўм кредит ажратилгани, жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор”да 39,9 млрд сўм, “Фермерлар жамғармаси”да 0,4 млрд сўм, Ҳунармандчилик соҳасида 1,2 млрд сўм, Хотин-қизларга 4,6 млрд сўм, “Ёшлар – келажагимиз” дастурларида 2,6 млрд сўм имтиёзли кредитлар берилгани қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 473 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланган. Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор”да 258,3 млрд сўм, “Фермерлар жамғармаси”да 18 млрд сўм,  Ҳунармандчилик соҳаси 22,1 млрд сўм,  Хотин-қизларга 68,2 млрд сўм, “Ёшлар – келажагимиз”да 100 млрд сўм ва “Бандликка кўмаклашиши дастури” доирасидан 6 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Шунингдек тадбир давомида вилоятнинг сектор раҳбарлари томонидан ҳам маърузалар қилиниб, амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар берилди. Тадбирдан иштирок этган тадбиркорлар ва фаоллар томонидан бир қатор таклифлар ҳам баён қилинди.   

ССП Ахборт-хиззмати

Манбаа: Sirdaryo xabarlari 

16.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06