6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар

6.05.21

ССП раиси бошчилигидаги ишчи гурухи Сурҳандарё вилоятига ташриф буюрди.

6.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Тадбиркорлар фикрини ўрганиш” онлайн сўровномаси таҳлили

«Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан хамкорлик қилиш бошқармаси» томонидан Ўзбекистон Республикасида "Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида тадбиркорлар фикрини ўрганиш" мавзусида тадбиркорлар орасида аноним тарзда онлайн сўровнома ташкил этлди.

Cўровномада 1294 та тадбиркор иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишганини кўриш мумкин

Ташкил этилган  сўровномада иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли қўйидагилардан иборат :

  • Микрофирмалар 302 нафар;
  • Йирик корхона 73 нафар;
  • Оилавий корхона 337 нафар;
  • Кичик корхона 238 нафар;
  • Якка тартибдаги тадбиркор 344 нафар.

Сўровномада илк саволКўрсатилган бизнес хизматларда қандай ҳолларда коррупцион ҳолатга дуч келгансиз? мазмунида берилган бўлиб, иштирокчилар томонидан банк соҳаси (кредит олиш жараёнлари)да; Кадастр соҳасида; Коммунал соҳада; Ер майдони ажратиш жараёнида; Солиқ соҳасида;Архитектура ва қурилиш соҳасида коррупцион холатларга дуч келингани тўғрисида жавоблар келтирилган.

Навбатдаги Давлат хизматларини кўрсатишда ходимларнинг билим даражаси қандай деган сўровга 394 нафар иштирокчи “аъло”, 564 нафар иштирокчи “яхши”, 280 дан ортиғи “қониқарли” ва 48 нафар иштирокчи “қониқарсиз” мазмунидаги жавобларни белгилаб ўтишган. 

“YERELEKTRON” ААТга ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, келишиш ва хулосаларни олиш бўйича бизнес хизматларга эҳтиёжингиз борми? мазмунидаги саволга ресспондентлар томонидан 525 та “Ха”,  606 та “Йўқ” ҳамда 163 та ҳолатда “бу ҳақида эшитмаганман” мазмунидаги жавоблар белгиланди.  

Ер майдонини электрон онлайн орқали олиш тизими сўровнома натижаларига кўра  377 та ресспондент томонидан “Қониқарли” сифатида белгиланган бўлса,  89 та тадбиркор иштирокчиларимиз томонидан тендер орқали ер савдоси қулай дея эътироф этилган. Шунингдек 131 та ҳолатда мазкур электрон тизим “шаффофлиги таъминланмаган” сифтида баҳоланди. 107 та ресспондент томонидан “Фикрим йўқ” жавоблари белгиланди.

Қурилишга руҳсатнома олишда масъул вазирлик ва идоралар билан электрон тарзда ахборот олиш тизими тўғрисида сўровномада қатнашган 660 та тадбиркор "яхши” жавобини билдирган бўлса, 558 та тадбиркорни қониқтираётгани маълум бўлди.  Шу билан бирга 76 та тадбиркорни мазкур тизим қониқтирмаётгани аниқланди.

Кадастр соҳасида кўрсатиладиган хизматларнинг шаффофлигидан қониқасизми мазмунидаги сўровга 515 та ресспондент томонидан “қониқарли” жавоби белгиланган бўлса,  474 та иштирокчи томонидан “етарлича шаффоф таъминланмаган” лиги қайд этилди.  Шунингдек 305 та иштирокчи томонидан муносабат билдирилмади.

Шунингдек сўровнома иштирокчилари томонидан Давлат хизматларини кўрсатишда бир қатор бизнес хизмат турларини жорий қилиш таклифлари ҳам берилди. Ҳусусан:

  • Баҳолаш хизмати;
  • Тадбиркорлик фаолияти давомида кредит олиш жараёнини онлайн хужжатлар тайёрлаб бериш хизмати;
  • Стандартдан ўтказиш хизмати;
  • Хужжатларни етказиб бериш хизмати;
  • Барча тадбиркорлар учун хорижий мижоз топишда ягона онлайн платформа ташкил этиш, бунда тадбиркор маҳсулот тўғрисида маълумотни (видео ёки фото шаклида) онлайн платформага жойлаш;
  • Давлат хизматларида хизмат кўрсатган ҳодимга электрон баҳо беришни йўлга қўйиш зарурлиги, баҳони халқ қўйиши, шунда хизмат кўрсатган ходим ишга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги маълум бўлиши хақида фикр билдирилган.
  • Маҳсулот экспорти бўйича хизмат турини жорий этиш (бунда хужжатларни расмийлаштиришдан тортиб, махсулот мижозгача етказиб беришгача жараён);
  • IT соҳаси бўйича хизмат турларини жорий этиш;
  • Бепул бизнес маслахат бериш хизматини жорий этиш;

Бундан ташқари Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида самарадорликни ошириш учун қўлланиши керак бўлган долзарб чоралар эътироф этилди.

Ҳусусан давлат хизматларини кўрсатишда онлайн хизматлар сонини кўпайтириш, ходимларнинг масъулият билан ишга ёндашиши, давлат хизматлари ходимларнинг ортиқча ишларга жалб этмаслик, моддий техник базани тўлақонли таъминлаш коррупцион ҳолатларга қарши курашиш чоралари кўп маротаба қайд этиб ўтилди.

Шу билан бирга:

  • Кадрларнинг саводхонлигини ошириш;
  • Давлат хизматлари соҳасида мутахассислар сонини кўпайтириш;
  • Аҳоли билан тез-тез учрашувлар ташкил этиш;
  • Онлайн қабулхоналар ташкил этиш;
  • Тизимда шаффофликни таъминлаш;
  • Ер ажратилишида ҳали хам шаффофлик таъминланмагани, аукционга тушунмайдиганлар кўплиги, содда тизим ишлаб чиқилиши;
  • Давлат хизматлари учун тўлов миқдорини камайтириш кби муҳим чоралар ҳам тадбиркорлар томонидан эътироф этилди.

ССП Ахборот-хизмати 

16.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06