11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Преференциялар бош тизими плюс (GSP+): Ўзбекистон-ЕИ муносабатлари истиқболлари” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди

2021 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг  Белгиядаги элчихонаси ва Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси томонидан “Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) Ўзбекистон-ЕИ муносабатлари истиқболлари” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, идоралар ва хўжалик бирлашмалари вакиллари ҳамда Европанинг етакчи сиёсий, таҳлилий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов “Ўзбекистон ва GSP+, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик” мавзусидаги тақдимот билан иштирок этди ва ЕИ билан GSP+ тизими доирасида республикамиздан маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган ҳамкорлик таклифларини билдирди.

Шуниндек, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмалари вакиллари томонидан ҳам текстиль ва чарм-пойабзал маҳсулотларининг Европага экспортни кенгайтириш истиқболлари тўғрисида ҳам тақдимотлар бўлиб ўтди.

Тадбир якунида Европа экспертлари томонидан берилган ЕИ давлатларига  сертификация, транспорт ҳамда савдо масалалари билан боғлиқ саволларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан батафсил жавоблар берилди.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 10 апрель куни Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) бенефициар мамлакати мақоми берилган.Мазкур мақом Ўзбекистондан Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилинаётган маҳсулот ҳажмини ошириш имконини беради.

ССП Матбуот хизмати

 

14.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06