11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон-Польша алоқаларининг ривожланиши

2021 йил 13-апрель куни онлайн тарзда Ўзбекистон-Польша бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б. Aбидов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. Жасимов, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва Ташқи Савдо Вазирлиги ҳузуридаги Чет эл инвестицияларини жалб қилиш агентлиги директори ўринбосари О. Элмуратов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори A. Ходжаев иштирок этишди.

Польша томонидан Польша Савдо-саноат Палатаси вице-президенти, бош директори М. Клоcко, Польшанинг Ривожланиш, Бандлик ва Технологиялар Вазирининг ўринбосари Р.Томанек, Польша Инвестициялар ва Савдо Агентлиги бошқарув кенгаши аъзоси Г. Сломковски, Польша Савдо-саноат палатаси президенти маслаҳатчиси  К. Пломинский иштирок этишди.


Ушбу форум бошида Польша Савдо-саноат палатаси вице-президенти, бош директори М. Клотзко ўз нутқи билан чиқиб, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов сўзга чиқиб, Польша Республикаси Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим шерикларидан бири эканлигини таъкидлади.

Таъкидлаш лозимки, Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликда, жумладан, Польша компанияларининг Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратишда иштирок этишида Ўзбекистон ва Полша ўртасида муҳим захиралар мавжуд.


Маълумот учун: 2020 йил охирида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми 186,3 миллион долларни ташкил қилди. Бундан, Ўзбекистондан экспорт 57,2 миллион долларни, импорт 129 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистонда Польша инвесторлари иштирокидаги 40 та корхона ва 28 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, Польша компанияларининг 12 та ваколатхоналари очилди.

Бизнес-форум давомида Ўзбекистон-Польша ўзаро савдо-иқтисодий  алоқаларининг истиқболлари, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, электрон савдо майдончаларининг Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқдаги афзалликлари, шунингдек  савдо самарадорлигини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.


Навбадта, ўз фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришни истаган инвесторлар ва ишбилармон доиралар учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, 2021 йил 14-апрель куни иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт-логистика ва бошқа соҳаларда маърузалар тингланди.

ССП Ахборот-хизмати 

14.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06