11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Самарқандда тадбиркорлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар Маркази” биносида Самарқандлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди. Учрашувда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, республикадан келган тегишли вазирликлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қатнашдилар. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов олиб борди.

Тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, асосан Республика миқёсидаги идораларнинг тўғридан тўғри аралашувини талаб этадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда 180 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. 

Вилоят раҳбарининг тадбиркорлар билан доимий мулоқоти натижасида кўплаб муаммолар ҳал этилиб келинаётганини таъкидлаган мурожаатчилар, ўз тадбиркорликларини ривожлантириш учун қонунчиликда мавжуд баъзи бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифларини билдирдилар. 

100га яқин тадбиркорлар нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриш, чорвачилик, қандолатчилик, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишларда тижорат банкларидан кредит олишда амалий ёрдам сўраб, банкларнинг вилоят филиалларига бу борада ваколатни кенгайтириб бериш бўйича мурожаат қилдилар. Уларнинг масалалари тегишли тартибда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов ҳамда тижорат банкларининг республика бошқаруви раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ҳам иштирок этиб, солиқ масалаларига оид муаммоси бўлган 30 нафарга яқин тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида долзарблик касб этган солиқ қарздорлиги ва ҚҚС билан боғлиқ ҳар бир мурожаат диққат билан тинглангач, зарур тушунтиришлар берилди, муаммолар ечими юзасидан ҳар бирини алоҳида кўриб чиқилиши белгилаб олинди. 

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган рухсатномалар олиш, коммуникация тармоқларига уланиш, бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш, божхона тўловларида имтиёзлар олиш ва бошқа турли масалаларда Республика вазирликлари ва идоралари рухсати ва аралашуви талаб этиладиган мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.

ССП Ахборот-хизмати 

14.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06