12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

Қонуннинг мақсади – деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонун  6-боб ва 33-моддадан иборат.

Деҳқон хўжалиги - мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжаликдир.

Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятини боғдорчилик ва узумчиликка ёки сабзавот ва полиз экинларини ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга ихтисослашиш асосида амалга оширади. Мазкур хўжалик фаолияти тадбиркорлик фаолиятига жумласига киради ва унинг аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Ушбу хўжаликнинг хўжалик фаолиятига, шу жумладан улар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини танлашга, ишлаб чиқариладиган ҳамда реализация қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нарх белгилашга давлат органлари ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Қонунда деҳқон хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

- деҳқон хўжалиги номидан ишончномасиз иш юритиш;

- юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

- ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкасини ёки шу участкасининг бир қисмини деҳқон хўжалигининг ихтисослашувига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида, мазкур ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда, юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга бериш;

- ишончнома бериш;

- банкда ҳисобварақлар очиш.

Деҳкон хўжалиги мазкур хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тугаганда ёки ижара муддати тугаганда тугатилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ССП Ахборот-хизмати 

12.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06