12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

Бугунги кунда республикамизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб - қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, хусусийлаштириш ишларини янада жадаллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ҳукуматнинг кўплаб қарорлари қабул қилиниб, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармон билан давлатнинг бир қатор йирик активларини хусусийлаштириш белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур фармоннинг 1-иловасига мувофиқ, жорий йилнинг март ойида савдоларга чиқарилиши белгиланган қуйидаги давлат активларини янгича, замонавий усуллар орқали сотиш бўйича савдолар бошланганини эълон қилди, жумладан:

“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси, “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси, “Белдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани, “Сижжак” дам олиш маскани, “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси”, “Маъмурий бино” (Собиқ Республика биржа маркази).

Аҳамиятлиси шундаки, давлат активларини сотиш ишлари Давлат тендер комиссияси томонидан амалга оширилиб, савдолар икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланади, иккинчи босқичда, талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан юқорида қайд этилган Фармон доирасида “Автогазтаъминот” МЧЖнинг Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 20 та кўчмас мулк объектлари жумладан, 11 та автомобилларга метан (пропан) газ қуйиш шохобчалари тайёр бизнес сифатида чиқарилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Мазкур автомобилларга метан газ қуйиш шахобчаларидаги фаолиятни амалга ошириш учун берилган амалдаги лицензиялар, уни сотиб олган харидорлар лицензия талабларига жавоб берса, харидорларнинг номига қайта расмийлаштирилади.

Эслатма: Сотиб олиш тўловлари 90 кун давомида амалга оширилиши шарт.

Тўловлар бир ой ичида тўлиқ амалга оширилса, Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Қўшимча маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлигининг davaktiv.uz ва e-auksion.uz сайтлари орқали олишингиз мумкин.

ССП Ахборот-хизмати 

 

12.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06