8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Оммавий тартибсизликларга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан ЎРҚ-679-сон 2021 йил 30 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра,  Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат ҳавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнида кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қуйидагича қўшимча киритилди:

244-моддасига қўшимча иккинчи ва учинчи қисмлари киритилиб, «оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб, ОАВ, телекоммуникациялар тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш (БҲМ) миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ССП Ахборот-хизмати 

 

08.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06