18.06.21

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссиясида Савдо-саноат палатаси вакили ҳам иштирок этди

18.06.21

400 млрд сўм - ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун

18.06.21

Паррандачиликни ривожлантириш учун субсидия ажратилади

17.06.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

17.06.21

“Ташаббус-2021” кўрик танлови Республика босқичи кўргазмасининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинари ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3068-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари  фаолиятини такомиллаштириш ва 2021 йилдаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш, туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ходимларининг малакасини ошириш ҳамда шаҳар тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолиятининг ижобий натижалари юзасидан тажриба алмашиши мақсадида 2021 йил 6 апрел куни вилоят семинари ташкил қилинди.

Семинарни кириш сўзи билан бошқарма бошлиқ ўринбосари Нарзулла Қўшбоқов очиб, туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятидаги ижобий натижалари юзасидан тушунча бердилар. Семинарда ҳудудий бошқарма раҳбарлари, бошқарма сектор мудирлари ва туман (шаҳар) Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари маъсуллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги 1-масала “Тадбиркорлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилиш, Ҳакамлик судлари фаолияти тўғрисида (Тадбиркорнинг мурожаати билан ишлаш механизмини амалий кўрсатиб бериш, даъво аризалари намунаси асосида ҳужжатларни тайёрлаш жараёни билан таништириш” юзасидан  Зафар Мажидов ва Уммат Бобомуродовлар сўзга чиқишди.

Кун тартибидаги 2-масала “Ижро интизоми, тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари лардаги йиғма жилд намуналари билан танишиш, хужжатларни юритиш шакли, ташкилотга кириш, чиқиш хужжатларининг тартиби тўғрисида” юзасидан Илҳом Абдураимов сўзга чиқдилар.

Кун тартибидаги 3-масала  “Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлариларини 2021 йил 1-чорак давомидаги фаолиятини KPI тизими асосида баҳолаш натижалари ҳамда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида”  юзасидан Озода Отажонова сўзга чиқдилар.

Кун тартибидаги 4-масала юзасидан  “2021 йил 2-чорак давомида тадбиркорлик субъектларини аъзоликка жалб этиш ва аъзолик бадалларини тушуришни ташкил этиш тўғрисида”  Зокир Мамиров сўзга чиқдилар.

Семинар давомида Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари шаҳар ва туман тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори Наргиза Мавлонова томонидан “Ёшлар 1+1” дастури ҳамда “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” лойиҳаси доирасида туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳамда паст кўрсаткичдаги туманлар фаолияти муҳокама қилинди.

Семинарда туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Туман (шаҳар) Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида шу каби семинарларни ойлик ҳисобот тариқасида ҳар бир туманларда ташкиллаштиришга, уларнинг олиб бораётган иш услублари билан яқиндан танишишга , аъзолик бадали кўрсаткичи паст бўлган туман тадбиркорликка кўмаклашиш марказлариларини иш услублари муҳокама қилиниб, кўрсаткичи нисбатан юқори бўлган туман билан тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишилди.

ССП Ахборот-хизмати 

07.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06