18.06.21

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссиясида Савдо-саноат палатаси вакили ҳам иштирок этди

18.06.21

400 млрд сўм - ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун

18.06.21

Паррандачиликни ривожлантириш учун субсидия ажратилади

17.06.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

17.06.21

“Ташаббус-2021” кўрик танлови Республика босқичи кўргазмасининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий суд судьялари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Савдо-саноат палатасида Палата ИҚ ва унинг ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари иштирокида Олий суднинг тегишли йўналишдаги судьялари билан видеоконференцалоқа шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суднинг Фуқаролик ишлар бўйича судлов хайъати судьяси Ж.Тиркашев, Маъмурий ишлар бўйича судлов хайъати судьяси М.Эшимбетов, Палата ИҚ масъул ходимлари, Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарлари ва юридик сектор ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Олий суд судьялари томонидан суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Фуқаролик процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир қатор тушунчалар берилди.

Хусусан, процессуал кодексларга киритилган асосий ўзгартиришларга кўра:

  • апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин (илгари йигирма кун ичида);
  • кассация шикояти (протести) апелляция судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин (илгари олти ой ичида);
  • иш кассация тартибида кўрилишидан олдин апелляция тартибида кўрилган бўлиши лозим;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан берилган апелляция шикоят (протест)лари Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади (илгари вилоят судлари ўзлари кўрган);
  • фуқаролик ишининг якка тартибда ва ҳайъатда кассация тартибида такроран кўриш 5 нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади.

Шунингдек, тадбир давомида Палата томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатида даъволар, аризалар ва шикоятлар киритиш амалиётида вужудга келаётган муаммолар ва тушунмовчиликлар, шунингдек, қонун нормаларининг қўлланишидаги турли масалалар муҳокама қилиниб, судьялар томонидан ушбу масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

ССП Ахборот-хизмати 

07.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06