21.06.21

Хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

21.06.21

Ёш тадбиркорлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда

21.06.21

“Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар фестивали” ва “Талабалар фестивали” ўтказилди

21.06.21

Бекобод шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан семинар бўлиб ўтди.

21.06.21

Шаҳрихонда «Ҳунармандлар маркази» фойдаланишга топширилди

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон – Татаристон бизнес-форуми ташкил этилди.

2021 йил  6 апрель куни  “ИННОПРОМ”. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ҳамда Татаристон Республикаси Бош вазир ўрибосари, Саноат ва савдо вазири Алберт Каримов бошчилигидаги Татаристон делегациясининг ташрифи асносида Ўзбекистон-Татаристон бизнес-форуми ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Тадбирда Татаристон Республикаси Бош вазир ўрибосари, Саноат ва савдо вазири Алберт Каримов, Татаристон Саноат ва савдо вазири ўринбосари  Иван Колчин, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов, Татарстон Савдо-саноат палатаси раиси Шамил Агеев иштирок этдилар.

Форумда Ўзбекистон ва Татаристоннинг ташқи савдо, сармоя, ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, қурилиш, кимё, енгил саноат, тиббиёт, фармацевтика, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, ахборот технологиялари ва сайёҳлик соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

Унда Татаристоннинг 50 га яқин компаниялари вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб этишнинг устувор йўналишлари, мамлакатимизнинг озиқ-овқат, нефть-газ, фармацевтика, таълим, машинасозлик, ишлаб чиқариш каби соҳалардаги салоҳияти, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, яратилган сармоявий муҳит ва имкониятлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Тадбирда нефть-газ, машинасозлик, тўқимачилик, фармацевтика, илм-фан, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналарда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Татаристон компаниялари ўртасида амалий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, янги қўшма дастур ва лойиҳаларни бажариш юзасидан фикр алмашилди.

Бизнес-форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида бизнес музокаралар бўлиб ўтди ва унда республикамизнинг 200 дан ортиқ компания вакиллари Татарстонлик ҳамкорлари билан қишлоқ хўжалиги техникаси, нефть маҳсулотлари, маиший кимёвий маҳсулотлар ва ҳалол маҳсулотлар етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

ССП Ахборот-хизмати 

 

06.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06