23.10.21

Франциялик кузатувчи Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

23.10.21

Грециядан ташриф буюрган ҳалқаро кузатувчи Савдо-саноат палатасида бўлди

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

ССП раиси Франциядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи билан учрашди

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қашқадарё вилоятида "Ёшлар: 1+1" лойиҳаси доирасида навбатдаги сертификатлар топширилмоқда

Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан жорий йил 25 декабрь куни ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари форуми»да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб- ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ишлари Республикамизнинг барча худудларида амалга оширилмоқда. Қолаверса, Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-курси ташкил этилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 27-28 март кунлари Қашқадарё вилоятининг Ғўзор ва Муборак туманларида "Ёшлар: 1+1" лойиҳаси доирасида ўқув курсини тамомлаган ёшларга тантанали равишда сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ва ўз бизнес ғоясига эга бўлган ташаббускор йигит-қизларга малакали мутахассислар томонидан «Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш» йўналиши бўйича зарур билимларга эга бўлган ёшлар энди, аввалгидек «иш изловчи» эмас, балки «иш берувчи» мақомига эга бўлди.

Тақдирлаш маросимида Туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Cавдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоятининг ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирок этди.

ССП Матбуот хизмати

01.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06