8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қонунчилик ҳужжатлари ижросини cамарали ташкил этишда давлат раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони имзоланди.

Мазкур Фармон қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларини пухта ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг таъсирчан амалиётини шакллантириш, уларни аниқ ижрочилар, кенг жамоатчилик ва аҳолига тезкор етказиш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш, жорий, ўрта  муддатли ва истиқболдаги вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича шошилинч ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ишлаб чиқилди.

Фармонга кўра, Ijro.gov.uz тизими асосида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишни мутлақо янги тизими жорий қилинади.

Ушбу тизим орқали ижрони назорат қилишга Адлия вазирлиги жалб этилиб, унга “Ijro.gov.uz” тизимини юритиш ва назоратни олиб бориш бўйича қўшимча вазифа юклатилди.

Адлия вазирлиги тизимга назоратга олинадиган топшириқларни киритади, масъул ижрочилар бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади.

Шунингдек, ижрочиларнинг қонунчилик ҳужжатларива топшириқлар ижро этилишидаги масъулиятини янада самарадорлигини ошириш мақсадида тизимга керакли маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик жорий этилиши белгиланди.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлар ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат Ijro.gov.uz тизимида амалга оширилади.

Мазкур Фармон билан давлатимизда қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишда таъсирчан тизимини яратиш, ижро интизомини кучайтириш, вақтида бажарилмаган топшириқ ва ҳужжатлар бўйича жавобгарлик чораларини   қўллаш орқали ортиқча бюрократик тўсиқлар ва кераксиз мажлисбозликнинг олди олинади.

ССП Матбуот хизмати

01.04.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06