8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Аҳоли ва тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги  “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармони имзоланди.

2021 йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божи тўловини электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имкони яратилади.

2021 йил 1 июндан бошлаб аҳолидан, шунингдек тадбиркорлик субъектларидан давлат органлари томонидан қуйидаги 18 та ҳужжатлар маълумот ва ҳужжатлар талаб этиш тартиби бекор қилинади, жумладан:

 - шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусҳаси;

 - шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

 - тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

 - меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;

 - иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари;

 - кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусҳалари

 - туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги маълумотлар.

Шунингдек, қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар:

 - руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

 - наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

 - манзил-маълумот ахбороти;

 - фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

 - турар жойининг майдони;

 - солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

 - солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

 - пенсия ва нафақа миқдори;

 - пенсия ва нафақа олувчилар рўйҳатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

 - никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда бўлмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

Ушбу тартиб асосида давлат органлари ва ташкилотлари  томонидан жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни қўллашда айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларини “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлар сўраб олишлари мумкин.

Фармонда белгиланган вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар ўзларининг ахборот тизимларини “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига интеграция қилинади. 

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан бошлаб ФҲДЁ органларининг ушбу бандда белгиланган органларига жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш бекор қилинади.

2021 йил 1 июндан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинади. Шунингдек, давлат статистика органлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот  тизимига ўзининг электрон тизимларини интеграция қилган ҳолда ушбу маълумотларни реал вақт режимида олади ва статистик ҳисоботларни шакллантиради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматларидан сўраб олиш амалиёти бекор қилинади. Мазкур ташкилотлар тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни энди Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан олинади.

Мазкур Фармон билан давлатимизда амалга оширилаётган истиқболли ислоҳотлар натижасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилаётганлиги, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш,  шунингдек, аҳолини идорама-идора сарсон бўлиши олдини олинади.

ССП Ахборот-хизмати 

30.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06