12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 193 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қарори (ID-29565) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 1-бандига кўра:

“Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

a) товарлар (хизматлар) билан электрон савдони амалга оширувчи (электрон шаклда хизматларни амалга оширувчи чет эл юридик шахслар бундан мустасно), кейинчалик уларга товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси амалга ошириладиган интернет тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда мажбурий жойлаштириш учун махсус рақамли коддан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятининг бошланиши ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

б) товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси:

товар-моддий бойликларни олиш учун электрон шартномалар, товар-транспорт юк хатлари ва ишончномаларни расмийлаштириш, шунингдек, онлайн режимда давлат солиқ хизмати органларига электрон тижорат доирасида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўтказиш функцияси мавжуд бўлган виртуал кассалардан фойдаланиш;

сотувчи ва юк ташувчилар томонидан товар-кузатув ҳужжатларини (ҳисобварақ-фактуралар (инвойс), юк хати ва бошқа ҳужжатларни) “Юк ташиш мониторинги” ахборот платформасида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади”.

Таъкидлаш лозимки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони 3-иловаси 2-банди асосида ишлаб чиқилган.

Мазкур бандда “Электрон тижорат билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини соддалаштириш. Маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўлаб, махсус электрон дастурлар (электрон майдончалар) орқали сотиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Бироқ, лойиҳада ушбу соҳадаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини соддалаштириш эмас, балки уларни махсус рақамли коддан фойдаланиши ҳамда ўз фаолиятининг бошланиши ҳақида солиқ органларини хабардор қилиши тартиби жорий этилмоқда.

Яъни, таклиф этилаётган тартиб соддалаштириш эмас, балки ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни мураккаблаштириш, хусусан қўшимча тартиб-таомилларни жорий этишни назарда тутмоқда.

Шуни инобатга олиш лозимки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан электрон тижорат фаолияти белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтиш орқали амалга оширилиши ҳамда барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаб борилиши лозим.

Яъни, ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектларига яна алоҳида махсус рақам бериш ёки улар учун ўз фаолиятининг бошланиши ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш бу соҳада бизнес юритишнинг мураккаблашишига ҳамда ишбилармонлик муҳитининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 1, 2 ва 3-бандларини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

2. Лойиҳа 6-бандига кўра:

“2023 йил 1 январгача бўлган муддатга товарлар (хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчи ва ўттиз ёшгача бўлган битта жисмоний шахс томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига солиқ органларини хабардор қилган ҳолда қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилсин:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича - уларни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;

ижтимоий солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича - уни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан”.

Яъни юқорида келтирилган имтиёз фақат ўттиз ёшгача бўлган битта жисмоний шахс томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига берилиши назарда тутилмоқда.

Бироқ, нега айнан битта жисмоний шахс томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига берилаётганлиги лойиҳа муаллифи томонидан асослантирилмаган.

Бунда, шуни инобатга олиш лозимки, таклиф этилаётган таҳрир имтиёз бериладиган тадбиркорлик субъектлари доирасини чеклаб қўймоқда.

Шу сабабли, лойиҳада юқорида келтирилган имтиёзнинг сонидан қатъий ўттиз ёшгача бўлган жисмоний шахслар томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига берилишини белгилаб қўйиш лозим.

3. Лойиҳа 7-бандига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларига солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида, шу жумладан, товарлар (хизматлар) электрон савдосини солиқ органларини хабардор қилмасдан, шунингдек, Интернет тармоғида махсус рақамли коддан фойдаланмасдан амалга оширувчи шахслар тўғрисида хабар берувчи шахсларни рағбатлантириш бўйича чораларни кўрсин”.

Таъкидлаш лозимки, бунда товарлар (хизматлар) электрон савдосини солиқ органларини хабардор қилмасдан, шунингдек, Интернет тармоғида махсус рақамли коддан фойдаланмасдан амалга ошириш солиққа оид ҳуқуқбузарликларга тенглаштирилмоқда.

Яъни, мазмунан янги турдаги жавобгарлик чорасини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони 5-бандига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади.

Бундан ташқари, лойиҳада айнан қай шаклдаги рағбатланириш чоралари кўрилиши аниқлаштирилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 7-бандини мазмунан қайта кўриб чиқиш лозим.

4. Лойиҳа 2021 йил 5 март куни Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий масалалар бўйича Экспертлар кенгаши йиғилишида лойиҳа муаллифи ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилишда, тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳа юзасидан бир қатор концептуал эътирозлар билдирилди ҳамда уни тўлиқ қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, инобатга олиш жоизки, лойиҳа билан электрон тижорат билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари учун янги тартиб-таомиллар ва талаблар белгиланаётганлиги лойиҳани ишлаб чиқишга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони 3-иловаси 2-бандига зид келмоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда.

Бунда электрон тижорат фаолиятини тартибга солишга доир асосий қоидаларни ушбу Қонунда назарда тутиш тўғри бўлар эди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

ССП Матбуот хизмати

26.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06