12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Экспортни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди

2021 йил 16 март куни “Ўзбекистон Республикасида экспортни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш: мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилишда қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Конрад Аденауэр фонди билан биргаликда қонунчиликни такомиллаштириш ва экспортни чекловчи салбий омилларни бартараф этиш орқали Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бу ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун қулай шароит яратишдир.

Бунинг учун сўнгги йилларда давлат ва ҳукумат раҳбари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватловчи миллий институтлар ташкил этиш тўғрисида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ташқи савдо ва экспорт кўрсаткичлари суръатининг умумий ижобий динамикасидан келиб чиқиб, унинг ҳажмлари, шунингдек тармоқлардаги экспорт ҳажмларининг амалда ўсиш суръатларини оширишни давом эттириш тавсия этилди.

Бундан ташқари, инвестиция фаолияти ва экспорт субъектларини қўллаб-қувватлаш соҳасида тадбиркорлар бизнес режалари ва ривожланиш стратегиясини амалга ошириши учун уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида инвестиция фаолияти ва экспорт субъектларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилмоқда. Экспорт назоратини ўтказишда, яъни зарур экспорт сертификатларини олиш ва экспорт божхона расмийлаштируви учун ҳам муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Соҳани ривожлантириш учун чуқур маркетинг тадқиқотлари ўтказишга, узоқ муддатли барқарор савдо бозорларини шакллантиришга, ташқи савдо инфратузилмасини, шу жумладан чет элларда яратишга лозим даражада эътибор қаратиш тавсия этилди.

Тадбир давомида давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда экспорт бўйича қонунчилик ислоҳотларининг асосий йўналишлари белгилаб олинди, Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилди.

ССП Матбуот хизмати

 

 

16.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06