8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ННТларни Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар тасдиқланди

Президент томонидан 2021 йил 3 март куни «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5012-сон қарор имзоланди.

2021 йил 1 мартдан бошлаб:

 - ННТлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси 20 БҲМдан 100 БҲМгача оширилади;

 - ННТларни қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади;

 - ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;

 - ННТларнинг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.

Маҳаллий ННТларни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратилади.

2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида 15 та коворкинг-марказ ташкил этилади.

Фаолиятини устав мақсадларига мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида олиб борадиган ҳамда икки ёки ундан ортиқ маъмурий-ҳудудий бирликда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган ННТлар республика нодавлат нотижорат ташкилотлари этиб эътироф этилади.

Фаолиятини устав мақсадларига мувофиқ вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТлар ҳудудий ННТлар ҳисобланади. Уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун БҲМнинг 50%и миқдорида давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг раҳбари бир вақтнинг ўзида Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси раисининг, Ассоциация ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари эса ҳудудий жамоатчилик палаталари раисларининг ННТлар масалалари бўйича жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маслаҳатчилари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»га ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган ННТларни жойлаштириш Ассоциациянинг тавсияномаси асосида амалга оширилади.

Қуйидагиларга:

 - вазирлик ва идораларга белгиланган ижтимоий шериклик соҳаларидан келиб чиқиб, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бериладиган давлат ижтимоий буюртмаларининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

 - Адлия вазирлигига Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонуний фаолиятига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

 - ОЎМТВга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ассоциациянинг буюртманомаларига кўра республикадаги олий таълим муассасалари талабалари тегишли таълим йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиши учун Ассоциацияга мунтазам юборилишини таъминлаш;

 - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

а) тегишли молия, бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларининг тузилмалари ва уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш;

б) 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларидан мазкур жамоат фондларини сақлаш харажатларига ҳамда уларнинг асосий фаолият йўналишларини амалга ошириши учун 1,1 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағларни йўналтириш топширилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан биргаликда ижтимоий шериклик лойиҳаларининг ягона базасини яратиш, юритиш ҳамда расмий веб-сайтларига жойлаштириш тавсия этилди.

ССП Матбуот хизмати

12.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06