12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

Бугунги кунда жаҳонда глобал миқёсда энергияни тежаш, табиий ресруслардан фойдаланишда тежамкорликни таъминлаш, самарали энергия сарфига ўтиш ҳамда атроф-муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказмайдиган муқобил энергия манбааларидан кенг фойдаланиш келажакда Ер юзидаги ривожланишнинг асосий тенденцияларидан бири бўлиб қолади.

Албатта, энергия самарадорлигини аввало, иқтисодиётнинг саноат тармоқларида фаол амалга оширилиши, энергия сарфида тежамкорликка эришиш ва ресурсларни сарфлашда замон талабига жавоб берадиган рационал фойдаланиш ва  иқтисод қилишнинг замонавий ёндошувларини ҳаётнинг барча жабҳаларига кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам иқтисодиёт тармоқларида энергия ресурсларини сарфлашда тежамкорликка эришиш, энергия ва ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган замонавий технологиялар, ишланмалар ва ноу-хауларни ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни жадал татбиқ этиш давр талаби, қолаверса, жаҳон бозорида рақобатқодирликнинг асосини ташкил этмоқда.

Жаҳонда олиб борилаётган иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотни ишлаб чиқаришда  маҳсулот бирлигига сарфланаётган нисбий энергия сарфининг юқорилиги аксарият ишлаб чиқарувчиларнинг глобал миқёсда рақобатга бардош бера олмаётганликларидан далолат беради.

Шунинг учун энергия ресурсларини тежаш орқали маҳсулот таннархини камайтиришга эришган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи ва ички бозордаги рақобатқодирлигини ошириш миллий иқтисодиётимиз ривожланишининг асосий омилларидан бири бўлиб қолади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий бизнес ҳамжамияти томонидан энергия сарфида тежамкор бошқарув услубларини, ресурслар тежамкорлигини таъминлайдиган замонавий технологияларни жорий этишни ҳамда ишлаб чиқаришда энергия ва барча табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

#saveenergy.uz

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш, импорт масалалари, савдо, маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш ва сертифкациялаш бошқармаси томонидан тайёрланди.

 

 

09.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06