24.09.21

Савдо-саноат палатаси раиси Венгриянинг "Urban" қандолатчилик фабрикаси раҳбари билан учрашди. 

23.09.21

“Тошкент шаҳар кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси, ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш бўйича танлов эълон қилади

23.09.21

Будапештда Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталарининг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форум бўлиб ўтди

23.09.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

22.09.21

Алёна Шалавина бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

«Palata Eksport» Унитар корхонаси ташқи савдо операциялари бўйича товар экспертизаси соҳасида хизматларни таклиф этади

“Palata Eksport” Унитар корхонаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошида 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари учун товарларни экспертиза қилиш борасида қуйидаги хизматларни кўрсатади:

- амалдаги қонунчилик бўйича божхона тўловлари суммасини тўғри ҳисоблаш, ташқи савдо операцияларида қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференцияларни тўғри қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ТИФ ТН кодини аниқлаш ва тасдиқлаш юзасидан эксперт хулосаларини тақдим этиш;

- ташқи савдо шартномаларига мувофиқ товарларни юклаш ва туширишда мустақил экспертизани кафолатлаш мақсадида экспорт ва импорт қилинадиган товарлар, хом-ашё ва асбоб-ускуналарни сони, сифати ва тўлиқлиги бўйича эксперт хулосалари бериш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар туркумига киришини аниқлаш бўйича хулосалар тақдим этади.

“Palata Eksport” УК томонидан расмийлаштириб бериладиган экспертиза актлари товарни ўрганиш ўтказилаётган вақтда экспорт-импорт операциялари бўйича жўнатилаётган ёки қабул қилинаётган юкларнинг тузилган шартнома шартларига мувофиқ миқдори, сифати ва тўлиқлиги бўйича томонлар ўртасида бахсли низолар юзага келганда, шу жумладан суд инстанцияларида  исботловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

“Palata Eksport” УК товар экспертизасида товарлар, асбоб-ускуна ва технологиялар экспорти -импортида сифат, сон жиҳатидан ҳамда тўлиқлиги бўйича баҳолаш хизматларини кўрсата оладиган кўп йиллик тажрибага эга малкали экспертлар фаолият олиб борадилар.

Товар экспертизасига оид хизматлар бўйича қўшимча маълумот олиш учун “Palata Eksport” Унитар корхонасининг экспертлари Амбарцумова Анжелла Жўржевнага +99890 185-32-14 ва Саидмуратова Дилора Рустоевнага +99890 185-85-30 мурожаат қилишингиз мумкин.

ССП Матбуот хизмати

03.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06