8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида экспортга кўмаклашиш бўйича ваколатли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари таркибидаги Ишчи гуруҳининг видеомулоқоти бўлиб ўтди

2021 йил 3 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятига кўмаклашиш бўйича ташкил этилган ваколатли вазирлик ва идораларнинг етакчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳининг видеомулоқоти бўлиб ўтди.    

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Савдо-саноат палатаси қошида экспорт соҳасида мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, экспортерларга амалий ёрдам бериш ҳамда уларга экспортга оид тезкор маълумотларни олишда кўмаклашиш мақсадида ваколатли вазирлик ва идоралардан етук мутахассисларни жалб этган ҳолда Ишчи гуруҳини ташкил этилди.

Мулоқотда ваколатли вазирлик ва идоралар томонидан экспорт соҳасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг юзага келаётган муаммоларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, экспортга оид саволларига жавоблар бериш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур Ишчи гуруҳи таркибига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясидан маъсул ходимлар жалб этилди.

Видеомулоқотда республикамиздан хорижий давлатларга экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, ташқи бозорларга миллий маҳсулотлар экспортини ошириш, хорижий давлатларда маҳсулотлар экспортига бўлган талаблар тўғрисида маҳаллий тадбиркорларни ўз вақтида хабардор қилиш  ҳамда уларни экспортга оид муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш борасида Ишчи гуруҳи таркибига кирган вазирли ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинди.

ССП Матбуот хизмати

03.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06