12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг Саратов вилоятидан ташриф буюрган делегация ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ўртасида давра суҳбати ва “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Саратов вилояти губернатори ўринбоасари Р. Бусаргин, Саратов вилояти иқтисодий ривожлвниш вазирининг ўринбоасари Е. Начаевская, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов, Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усманов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташқи алоқалар ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи Р. Мадраимова, "Ўзбекгидроенерго" AЖ маҳаллийлаштириш бошқармаси бошлиғи A. Йўлдошев ва ҳар икки мамлакатнинг мутасадди вакиллари ва тадбиркорлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки Ўзбекистонга ташриф буюрган делегация  Саратовнинг энг етакчи корхона вакиллардан ташкил топган бўлиб, уларнинг аососий эътибори ўзбек корхоналар билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилишга қаратилди.

Мисол тариқасида, ООО «Биоамид» корхонасини оладиган бўлсак,  мазкур корхона 4 та йўналишда ўз фаолиятини ташкил этган. Булар кимё саноати, фармацевтика ва фармакалогия, қишлоқ хўжалиги ҳамда атроф муҳит маҳофазаси соҳалари ҳисобланади. Мазкур корҳона мавжуд йўналишларда ўзининг сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

Шунингдек, мазкур учрашувда соғлиқни сақлаш, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, фармацевтика ва қўрилиш каби 10 дан ортиқ соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида мулоқотлар ташкил этилди.

“B2B” учрашувлари давомида тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорларга намойиш этган ҳолда уларнинг экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари борасида фикр алмашдилар.

Маълумот учун: 2020 йилга келиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5.64 милрд. долларни ташкил этмоқда. 

Шунингдек 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Д.А.Медведев раҳбарлигидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.

ССП Ахборот-хизмати 

02.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06