12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 141 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта хом-ашёси етиштиришга бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 8-банди тўртинчи хатбошига кўра, “буюртмачилар томонидан фермер хўжаликларига моддий-техник ресурслар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномаларида буюртмачининг етказиб бериш устамаси биржадан харид қилинган ёки импорт қилинган маҳсулот қийматнинг 10 фоизидан ошмаслиги кўрсатилсин”, - деб белгиланган.

Кўриниб турганидек, бунда шартнома орқали тартибга солинадиган ҳамда шартнома тарафлари ўртасида ўзаро белгиланадиган муносабатларни қатъий белгилаб бериш назарда тутилган.

Бироқ, бу юридик нуқтаи назардан тўғри бўлмайди. Ваҳолангки, тадбиркорлик субъектлари маҳсулот етказиб бериш устамасини ўзаро келишилган ҳолда белгилашлари ва буни шартномада кўрсатишлари мумкин.

Шу боис, лойиҳада бундай мазмундаги нормаларни белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

2. Лойиҳа 7-бандига кўра, “Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил ҳосилидан бошлаб фермер хўжаликларига ижара ҳуқуқи асосида бириктирилган майдонда етиштирилган пахта хом-ашёсини, мавсум бошида тузиладиган контрактация - шартномалари ёки фьючерс шартномалари асосида республикада фаолият олиб бораётган исталган кластерлар, кооперативлар ва бошқа қайта ишловчиларга (кейинги ўринларда - буюртмачилар) сотиш ҳуқуқи берилади”, - деб белгиланган.

Лойиҳа 10-банди иккинчи хатбошига кўра эса, “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда контрактация шартномалари тузилиши, рўйхатга олиниши ва уларнинг ижроси юзасидан on-line мониторинг юритиш имконини берувчи рақамли дастур” ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши назарда тутилган.

Бунда, контрактация – шартномаларини мавсум бошида тузилиши, уларнинг рўйхатга олиниши ҳамда мониторинг юритилиши билан боғлиқ нормалар белгиланган.

Бироқ, мазкур масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тўлиқ тартибга солинган.

Шу боис, мазкур масалаларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан қайта айнан тартибга солиш зарурати йўқ.

Аксинча, юқоридаги Низом талаблари амалда эскирганлиги, ҳозирги кунда мазкур соҳада олиб борилаётган янгича ислоҳотлар талабига жавоб бермаётганлиги боис, юқоридаги каби талабларни бекор қилиш, пахта хом-ашёси харидига нисбатан шартномаларни эркин тузилиши, шартнома субъектлари доирасига нисбатан чекловларни бекор қилинишини назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

ССП Ахборот-хизмати 

01.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06