12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Баҳорги агротехник тадбирлар авжида

Жорий йилнинг 23-25 феврал кунлари Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорлигида Россия Федарациясининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида баҳорги агротехник тадбирларга бағишлаб ташкил этилган тадбирда 90дан ортиқ фермер хўжаликларининг вакиллари иштирок этишди. Бугунги кунда, айнан ўзгарувчан об-ҳаво шароитида, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши улар учун жуда муҳимдир.

Ўтган ҳафтада об-ҳаво бизни +25 С0 баҳорги илиқлик билан хурсанд қилган бўлса, бугун эса ҳарорат айрим жойларда -20 С га тушиб кетиши кузатилмоқда. Ҳолбу-ки, келаётган совуқ об-ҳаво ҳақида синоптиклар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги камида 10 кун, бир хафта аввалдан огоҳлантириш берган эди. Лекин минг афсуски, ҳамма ҳам керакли чораларни кўра олмади.

Бугунги кунда аксарият деҳқонлар совуққа қарши тутатиш ва бўктириб суғориш услубларини қўлламоқдалар, лекин булар бир марталик чоралар бўлиб турғун совуқларда ҳимоя қилиш учун этарли эмас. Шунинг учун ҳам барча агротехник тадбирларни ўз ичига олган комплекс ёндашувдан фойдаланиш муҳимдир.

"Ҳар бир агротехник тадбир бир-бири билан узвий боғлиқдир, чунки дархатнинг яхши иммунитет ҳосил қилиши ҳамда ноқулай шароитларга нисбатан чидамлилигини ошириш учун буташ, чопиш, минерал ўғитлаш каби таййоргарликлар куздан бошланиши керак . Дарахт ҳам инсонга ўхшайди тўйиб овқатланмаса, тўлиқ ҳимояланмаса – у заифлашиб қолади”, - дейди семинар тренери, агроном Эркин Усмонхўжаев.

Кўрилган долзарб мавзудан ташқари, баҳорги шакл бериш, суғориш, тупроққа ишлов бериш, ўғитлаш, кўчат танлаш хусусусиятлари, шунингдек ўсимликларнинг ривожланиш фенологиясига кўра ҳимоя воситалари ва ўғитлардан фойдаланиш, касалликлар ва зараркунандаларнинг тарқалишининг олдини олиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Семинар якунида иштирокчиларга Эркин Усмонхўжаев муаллифлиги остида яратилган боғдаги агротехник тадбирларга оид қўлланмалар тақдим этилди. Тасвирлар билан бойитилган ушбу нашр аввалги семинар иштирокчиларининг ўзбек тилида изоҳ берувчи қўлланмалар етишмаслиги тўғрисидаги таклифларига биноан мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқиб, чоп эттирилди. Қўлланмада боғни парвариш этишда кўчат танлашдан бошлаб, то ҳосилни йиғим-теримдан кейинги сақлашга қўйишгача бўлган жараёнлар юзасидан тавсиялар ҳамда 11 та мевали дарахтлар мисолида парвариш қилиш бўйича махсус жадваллар жой олган.

ССП Ахборот-хизмати 

01.03.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06