8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Интеллектуал мулк ҳимояси тизимидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сон Қарори имзоланди.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб, интеллектуал мулк объектлари товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бўйича фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахс номига рўйҳатдан ўтказиладиган ишларга нисбатан қонунчиликдаги чекловлар бекор қилинади.Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйҳатига олиш бўйича тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. Бунда томонларга юбориладиган талабнома икки томоннинг ўзаро келишувларига асосан амалга оширилади.

Агентликнинг талабномаларини давлат экспертизасидан ўтказишда аутсорсинг усулларини қўллаш тажрибаси амалга оширилади.

2025 йил 1 январга қадар миллий экспорт қилувчилар томонидан жой номларини рўйҳатга олиш бўйича қилинадиган сарф-харажатлари Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланилади.

2021 йил 1 июнгача интеллектуал мулк (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар ва саноат мулки) объектларини бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари учун товар белгиларини 2021-2022 йилларда миллий рўйҳатдан ўтказиш бепул амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш жараёнида товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини ҳам давлат рўйҳатидан ўтказиш тарғиб қилинади.

Савдо-саноат палатаси ва Агентлик томонидан йилига камида бир марта Ўзбекистон ва халқаро миқёсида тан олинган миллий брендлар эгалари иштирокида миллий анжуманлар ва мастер-класслар ўтказилади.

2021 йил 1 октябрга қадар Агентлик ҳузурида “Патент платформаси” ишга туширилади.Ушбу платформада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ихтиролар, фойдали моделлар,саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари.

Мазкур платформа электрон шаклда юритилиб, тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий ва бепул асосда киритилади.

Агентлик томонидан бир йилда бир марта “Энг яхши интеллектуал мулк объекти” танлови ўтказилади. Шунингдек, ушбу танлов ғолибларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30,25,20 баравари миқдорида пул мукофотлари берилади.

Савдо-саноат палатаси томонидан ҳар бир ҳудудда йилига камида 4 марта франшиза ярмаркаси ва кўргазмалари ташкил этилади.

Мамлакатимизда интеллектуал мулк объектларини самарали ҳимоя қилиш инвестицион иқлимни яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ташқи савдода дискриминацион чоралардан ҳимоялаш, контрафакт ва қароқчилик маҳсулотлар сони камайишига замин яратади.

ССП Ахборот-хизмати 

26.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06