8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

7.05.21

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 136 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-29205) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳанинг 2-иловаси 5-банди бешинчи хатбошига кўра, “ихтисослашган таълим муассасаси – халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган А.Авлоний номидаги институт, ҳудудий марказ, нодавлат таълим ташкилоти ва олий таълим муассасаси”.

Қонунчилик техникаси талабларидан келиб чиқиб, “муассасаси” сўзини “ташкилоти” сўзига алмаштириш мақсадга мувофиқ.

2.Лойиҳанинг 2-иловаси 9-банди олтинчи хатбошисига кўра:

“Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:

лойиҳанинг 2-иловаси 9-банди олтинчи хатбошига кўра, ҳар бир халқ таълими ходими томонидан ўзининг электрон портфолиосини шакллантириш, унга ўз индивидуал касбий ривожланиш траекторияси, касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотларнинг киритилишини ташкил қилади”.

Таъкидлаш жоизки, “электрон портфолиоси” тушунчаси лойиҳада бир нечта ўринда қўлланилган.

Бироқ, лойиҳада мазкур тушунчага таъриф берилмаган.

Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга ҳамда ушбу тушунчани турлича талқин қилиниши ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Шу боис, “электрон портфолиоси” тушунчасига таъриф бериб кетиш лозим.

3..Лойиҳанинг 2-иловаси 66-бандига кўра, “Халқ таълими ходимларининг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари  мажбурий ҳисобланади”.

Бироқ, лойиҳада кредит балларини бериш тартиби очиқланмаган.

Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга ҳамда мазкур нормани турлича талқин қилиниши ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Шу сабабли, лойиҳада кредит балларини бериш тартибини белгилаб қўйиш лозим.

4.Лойиҳанинг 3-иловаси 5-банди ўн биринчи хатбошига кўра, “нодавлат таълим ташкилотлари – давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармони 3-иловаси 4-бандига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб мактабдан ташқари таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятлари учун лицензия бекор қилинган ҳамда хабардор қилиш тартиби жорий этилган.

Шу боис, “ҳуқуқини берадиган лицензия асосида” сўзларини “ҳуқуқига эга” сўзлари билан алмаштириш лозим.

5.Лойиҳанинг 3-иловаси 2 ва 3-бобларида халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятига бир қатор талаблар ҳамда уларни Халқ таълими вазирлиги реестрига киритиш тартиби белгиланмоқда.

Яъни, кадрлар малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятига қўшимча талабларни ҳамда янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомилларини белгилаш таклиф этилмоқда.

Шуни инобатга олиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (ID-24646) Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда келишиш учун https://project.gov.uz/ порталига жойлаштирилган. Яъни, хабардор қилиш тартиби ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланмоқда.

Бунда, хабардор қилиш тартибида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қўшимча талабларни белгилаш ноаниқликларга олиб келиши мумкин ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини таъминлаш имконини бермайди.

Шундан келиб чиқиб, кадрлар малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларни Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатда назарда тутиш тўғри бўлар эди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада кадрлар малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларни чиқариб ташлаш ҳамда ваколатли органни хабардор қилган барча кадрлар малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотларни Халқ таълими вазирлиги реестрига киритилишини аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

6.Лойиҳанинг 3-иловаси 9-бандига кўра, “Талабгор нодавлат таълим ташкилотидан халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш таълим ташкилотлари реестрига киритиш бўйича хизмат кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади”.

Бунда реестрга киритганлик учун йиғим ундирилиши белгиланмоқда.

Бироқ, Солиқ кодексининг 16-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади”.

Яъни, йиғимлар, хусусиятига кўра, бирор юридик ҳаракатни амалга оширганлик, хусусан, бирор ҳаракат ёки фаолиятни амалга оширишга рухсат берганлик учун ундирилади.

Хабарнома юбориш тартибида эса, ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайди. Ваколатли орган фақатгина тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳадан реестрга киритганлик учун йиғим ундирилишини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

ССП Ахборот-хизмати 

26.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06