12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

2021 йил 25 февраль куни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш: пандемия ва ундан кейинги даврда уларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Сенат раисининг бириничи ўринбосари С.Сафоев, Сенатнинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Э.Гадоев, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.Норқулов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов,  Молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Р.Кенжаев, ҳамда соҳага алоқадор мутасадди вакиллар ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, пандемия даврида қийинчиликларга учраган тадбиркорларга берилган имтиёзлар ва уларнинг аҳамияти, пандемия давридан сўнг тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳокамалар ўтқазилди.

Таъкидлаш лозимки, пандемия даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатлар билан тадбиркорликни айниқса пандемияда энг кўп жабр кўрган туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш соҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий имкониятлар яратилди.

Жумладан:

1. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда ЯТТлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси БҲМнинг 50 фоизига қадар камайтирилди;

2. 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилди (мазкур енгиллик 2021 йил 31 декабргача узайтирилди).

3. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар:

 - юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди;

 - ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлаши белгиланди.

4.Туроператорлар, турагентлар, шунингдек жойлаштириш воситалари учун 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилди.

5. Карантин Тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди.

6. 2020 йилнинг 1 июнидан 31 декабргача қуйидаги субъектлар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди:

 - кичик тадбиркорлик субъектлари;

 - бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи таши, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижара бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

7. 2020 йилнинг 1 майидан 31 декбргача микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди.

Яратилган имкониятлар натижасида, биргина карантин чекловлари ўрнатилган даврнинг ўзида пандемиядан зарар кўрган 60 минглан ортиқ кичик бизнес субъектлари мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинди, 21 мингта тадбиркорга фойдаланилмаётган объектларни (ер, бино) учун юқори ставкадаги солиқ ва жарималарни ундириш тўхтатилди, 329 мингта кичик бизнес  субъекти учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилди ва 4 мингдан ортиқ экспорт қилувчи дебиторлик қарзлари мавжуд корхоналарга жарималарни қўллаш тўхтатилди.

Шунингдек, 105 мингта тадбиркорларнинг 21,5 трлн. Сўмлик кредиларини қайтариш муддати узайтириб берилди, тадбиркорликни ривожлантириш жамғармасидан 25 мингдан ортиқ тадбиркорга 8,4 трлн. сўмлик молиявий кўмак кўрсатилди.

Бундан ташқари, пандемия бўлишига қарамасдан 2020 йил натижаларига кўра, 94,9 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилганлиги ҳам давлат томонидан яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланилганлигининг яққол мисолидир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида пандемия даврида жабр кўрган тадбиркорлик субъекиларига берилган имтиёзлар муддати 2021 йилнинг якунига қалар узайтирилиши таъкидланди.

Давра суҳбати савол-жавоб тарзида давом эттирилди ва тадбиркорлик субъектларига ўз фаолятида учраётган муаммо ва таклифларни мутассади ташкилотлара тўғридан-тўғри билдириш имконияти яратилиб, тадбиркорлар томонидан билдирилган масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

ССП Ахборот-хизмати 

25.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06