10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, видеоконференцалоқа форматида “Намаскар Евроосиё” кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси М.Прабхат,  Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форумининг ҳамраиси Харжиндер Каур Талвар хоним, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Д.Ахатов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази маслаҳатчиси Др.Чатурверди ҳамда Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон давлатлари Савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур кўргазмада электрон тижорат, стартаплар, ахборот теҳнологиялари, қурулиш ускуналари каби йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун “B2B” форматидаги учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ўз нутқида, ушбу тадбир ва “B2B” учрашувлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада самарали ва хилма-хил қилиш нуқтаи назаридан жуда фойдали бўлади дея таъкидлади.

Шунингдек, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ва элчиларга икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Тадбир давомида Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатлари иштирокчилари томонидан ташкил этилаётган бизнес форум доирасида маърузалар қилиниб мамалакатлар ўртасида савдо-алоқаларини янада ошириш бўйича истқиболли режалар билан таништириб ўтилди.

Маълумот учун: Айни пайтда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги 289 корхона, шу жумладан 100 фоиз ҳинд капитали иштирокидаги 183 корхона фаолият юритмоқда.

2020 йилга келиб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 24,5 фоизга ўсиб, 442,6 миллион долларни ташкил этмоқда.

ССП Ахборот-хизмати 

24.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06