10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 135 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-29126) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

Лойиҳа иловаси 7-бандига кўра:

“Уруғлик етиштирувчи субъектлар туман ишчи гуруҳига танловда иштирок этиш учун ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

а) ер майдонининг тупроқ унумдорлиги тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;

б) ер майдонининг сув таъминоти тўғрисида туман ирригация бўлимининг маълумотномаси;

в) сўнгги 3 йил ичида экилган шоли майдонлари касалликларга чалинганлиги, зараркунандалар билан зарарланганлиги, бегона ўтлар тарқалганлиги тўғрисида ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларнинг туман филиалларининг маълумотномаси;

г) уруғлик шоли етиштирувчи субъект раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги умумий иш стажи тўғрисидаги маълумотнома;

д) уруғлик етиштирувчи субъектнинг банк ҳисоб варағида мажбуриятлардан холи бўлган пул маблағлари тўғрисида тижорат банкининг маълумотномаси;

е) уруғлик етиштирувчи субъектнинг қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлик даражаси (техника воситаларининг техник паспортлари) тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда – Ўзагроинспекция) туман бўлими маълумотномаси”.

 

Бунда туман ишчи гуруҳига танловда иштирок этиш учун ариза билан тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйҳати келтирилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг “а” кичик банддаги маълумотномани, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда Сув хўжалиги вазирлиги тизимининг “б” кичик банддаги маълумотномани бериш ваколати назарда тутилмаган.

 Шу билан бирга, ваколатли органлар “г” кичик бандда келтирилган маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан олиш мумкин.

Бундан ташқари, юқоридаги каби маълумотномаларни бериш тартиби ҳам амалдаги қонунчилик билан белгиланмаган.

Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга, тегишли маълумотномаларни беришда суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб бериши аниқ.

Умуман олганда, ваколатли органлар юқорида келтирилган маълумотларни, тадбиркорлик субъектларига ортиқча мажбурият юкламасдан, идоралараро электрон ахборот алмашиш тизимини жорий қилиш орқали, тўғридан тўғри тегишли ташкилотлардан олиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳада Ишчи гуруҳ юқорида келтирилган маълумотномаларни идоралараро электрон ахборот алмашиш тизимини жорий қилиш орқали, тўғридан тўғри тегишли ташкилотлардан олишини белгилаб қўйиш лозим.

2. Лойиҳа иловаси 12-бандига кўра, “Туман ишчи гуруҳига тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаганда ёки маълумотларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда уруғлик етиштирувчи субъект танловда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилади”.

Таъкидлаш лозимки, шахс фақат суд қарори билан бирор ҳуқуқдан маҳрум қилиниши мумкин.

Шу билан бирга, лойиҳада маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ёки маълумотларни сохталаштириш ҳолатларини аниқлаш механизми белгиланмаган.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳа иловаси 12-бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш лозим:

“Туман ишчи гуруҳига тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаганда ёки маълумотларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда уруғлик етиштирувчи субъектнинг танловда қатнашиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилмайди”.

3. Лойиҳа иловаси 22-бандига кўра, “Марказ уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган уруғлик етиштирувчи субъектларни умумлаштиради ва уларнинг ягона реестрини шакллантиради, ягона электрон базага киритади”.

Шунингдек, 24-бандга кўра:

“Танлов ғолиблари томонидан мазкур Низом талаблари ёки агротехника қоидалари мунтазам равишда бузилганда етиштирилган уруғлик шоли майдонлари апробация комиссияси томонидан яроқсиз деб топилади ва уруғлик етиштириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Уруғлик шоли майдонларида илмий асосланган тавсияларга амал қилган ҳолда кўчат қалинлигини, даланинг бошқа навлардан тозалигини таъминлаш талаб этилади, Мазкур талабларга амал қилинмаган ҳолларда уруғлик етиштирувчи субъект уруғлик етиштириш ҳуқуқидан маҳрум этилади”.

Бунда, юқоридаги нормалар билан уруғлик шоли етиштириш фақат мазкур турдаги ҳуқуққа эга бўлган уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Яъни, мазмунан янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомили жорий этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унда уруғлик етиштириш ҳуқуқи учун рухсат берилиши ёки ушбу фаолият фақат мазкур турдаги ҳуқуққа эга бўлган уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилмаган.

Бунда, ушбу соҳани тартибга солувчи Қонунда назарда тутилмаган нормаларни қонуности ҳужжат билан белгиланиши, Қонундан четга чиқиш ҳолатларига сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатлари қонун билан тасдиқланади.

Яъни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат талаб этиладиган фаолият турлари рўйҳати қонун билан тасдиқланади ҳамда қонуности ҳужжат билан янги шаклдаги рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этиш юридик жиҳатдан нотўғри.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани мазмунан қайта кўриб чиқиш, шу жумладан уруғлик етиштирувчи субъектлар уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини бериш ёки уруғлик етиштириш ҳуқуқидан маҳрум этишни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

4. Лойиҳа иловаси 23-бандига кўра:

“Уруғлик шоли экини етиштириш ҳуқуқига эга бўлган танлов ғолибларининг вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

а) асосий вазифалари:

контрактация ёки фъючерс шартномасига асосан навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;

уруғлик етиштирувчи субъектлар фақат уруғлик, бир авлодга мансуб бўлган битта нав экилишини таъминлаш;

кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаш;

юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган авлодли уруғлар етиштириш;

авлодли уруғликларни етиштириш тартиби ва қоидаларига амал қилиш;

нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш;

б) асосий функциялари:

уруғлик учун экиладиган экинларни юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган текис далаларда жойлаштириш;

алмашлаб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш режа-жадвалини тузиш ва амалга ошириш;

хўжаликда уруғчилик бўйича агроном ёки агроном мутахассиси бўлишини таъминлаш (хўжалик раҳбари уруғчилик бўйича агроном ёки агроном бўлганда бундан мустасно);

фойдаланишга рухсат этилган кимёвий препаратлар билан қайта ишланган (зарарсизлантирилган) уруғлик материалларини экиш (махсус элита уруғчилик хўжаликлари бундан мустасно);

уруғлик учун экилган майдонларни бегона нав ўсимликларидан тозалаш;

касаллик келтирувчи бегона экинларни уруғлик майдонлар атрофига экилмаслик ҳамда бошқа навлар билан чатишишга йўл қўймаслик;

уруғлик шоли экилган майдонларда уруғлик шоли ҳосили тўлиқ йиғиштириб олингандан сўнг ҳайдов ишларини ўтказиш;

уруғлик учун экилган шоли майдонларини уруғлик шоли ўриш учун ажратилган комбайнларда ўрилиши, уруғлик шолини уруғлик шоли ташиш учун ажратилган автомашина билан ташиш;

йиғиштириб олинган уруғлик шолини авлодлари бўйича ишлаб чиқилган давлат стандартлари талабида уруғлик қабул қилувчи корхоналарга топшириш”.

Таъкидлаш лозимки, уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унда уруғчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Хусусан, юқоридаги норма билан уруғчилик субъектларининг Қонунда кўрсатиб ўтилмаган, мазмунан мажбуриятни билдирувчи, вазифа ва функцияларини белгилаш амалда уларга ортиқча мажбуриятлар юкланишига ҳамда Қонундан четга чиқиш ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.

Бунда уруғчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг аниқ рўйҳати фақат Қонунда назарда тутилиши мақсадга мувофиқ.

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа иловаси 23-бандини чиқариб ташлаш лозим.

6. Лойиҳа иловаси 26-бандига кўра, “Танлов иштирокчилари танлов натижаларидан норози бўлган ҳолларда қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли”.

Амалдаги қонунчилик талабларини, хусусан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳар бир шахснинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқи эканлигини инобатга олиб, лойиҳа иловаси 26-бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш лозим:

“Танлов иштирокчилари танлов натижаларидан норози бўлган ҳолларда қонунда белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли”.

ССП Ахборот-хизмати 

24.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06