12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Банкларнинг ички аудитига қўйиладиган янги талаблар ишлаб чиқилмоқда

Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳани тайёрлашда Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг «Банкларда ички аудитга оид тамойиллар»и ҳамда Ички аудиторлар институтининг Ички аудитнинг халқаро касбга оид стандартлари, шунингдек бир қатор хорижий мамлакатларнинг тажрибалари ўрганиб чиқилди.

Банкларда таваккалчиликларга асосланган ички аудитни ўтказишни ташкил этишда, аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишда банкнинг риск-профили, шу жумладан таваккалчиликларни бошқариш тизими ҳолати ва йирик таваккалчиликлар ҳисобга олиниши лозим.

Шу билан бирга, мустақиллик ва холислик тамойилларига мувофиқ ички аудит хизмати ходимларидан аудиторлик текшируви чоғида манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишига йўл қўймаслик, банк фаолиятидаги камчиликлар ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш ва банк фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш талаб этилади.

Бундан ташқари, корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқ тижорат банкларида мустақил таркибий бўлинма сифатида ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш мақсадида банк аудити кузатув кенгаши, бошқармаси ва қўмитасининг вазифалари ва мажбуриятлари батафсил белгиланмоқда.

Шунингдек низом лойиҳасида Марказий банк ва банк ички аудити хизмати ўртасида ўзаро алоқалар самарадорлигини таъминлаш мақсадида алоҳида нормалар киритилмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

ССП Ахборот-хизмати 

Манбаа: Norma.uz 

12.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06