10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

2021 йил 15-19 февраль кунлари Японияда “САVЕХ” - Марказий Осиё виртуал кўргазмаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон ва Япония ўртасида савдо ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Япониянинг Россия ва мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти “РОТОБО” томонидан 2021 йил 15-19 февраль кунлари Японияда Марказий Осиё виртуал кўргазмаси ташкил этилмоқда (кўргазма билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин - https://www.rotobo-cavex.jp/ru/)

Виртуал кўргазма 2021 йил 15 февраль куни очилиши режалаштирилган. Ушбу кўргазмада Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатлари ҳам иштирок этмоқда.

 

Виртуал кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад пандемия шароитида жахонда рўй бераётган иқтисодий инқирозга қарамасдан Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Япониянинг етакчи инвестицион компанияларини мамлакатимизга жалб қилиш ҳамда Япония бозорига маҳаллий маҳсулотларимизни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Ушбу виртул кўргазмада Ўзбекистоннинг алоҳида виртуал стенди ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг озиқ-овқат, текстиль саноати ва элетротехника саноати бўйича экспорт ҳамда инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида бир қатор хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда:

  • “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси;
  • “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
  • “Great Rich” МЧЖ (Андижон вилояти);
  • “Ливадия Бухара” МЧЖ – “Treasury of Avicenna” ҳамда “Good Fruits” миллий брендлари (Бухоро вилояти);
  • “Bukhara Cotton Textile” МЧЖ – “BCT DENIM DEVISION” миллий бренди (Бухоро вилояти);
  • “Agricultural Eksports Development” МЧЖ – “GOLDEN BEANS” миллий бренди (Бухоро вилояти);
  • “Aziya Fruits Garden” МЧЖ ҚК (Бухоро вилояти);
  • “Art soft holding” МЧЖ – “Art soft holding” миллий бренди (Наманган вилояти);
  • “Nafis tex group” МЧЖ – “Nafis tex group” миллий бренди (Наманган вилояти);
  • “Asror tekstil sanoat” МЧЖ – “D.Maretti” миллий бренди (Наманган вилояти);
  • “Ideal Tekstil Orzu” МЧЖ – “Ideal” миллий бренди (Наманган вилояти);
  • “Lyuks plus servis” МЧЖ – “Vakkoni” миллий бренди (Наманган вилояти);
  • “Agro Eksim Gold” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • “Daka Teks” МЧЖ – “Daka Tex” миллий бренди (Самарқанд вилояти);
  • “Sardoba Tekstil” – “Sardoba Tekstil” миллий бренди МЧЖ (Сирдарё вилояти);
  • “Sarbonteks” МЧЖ ҚК (Сирдарё вилояти);
  • “UZ-Segang” МЧЖ ҚК – “UZ-Segang” миллий бренди (Фарғона вилояти);
  • “Yaskanamu Future” МЧЖ – “YSK” миллий бренди (Тошкент шаҳри);
  • “CRAFERS” МЧЖ – “CRAFERS” миллий бренди (Тошкент шаҳри).

Мазкур виртуал кўргазма доирасида республикамиз тадбиркорлик субъектларининг миллий брендларини Япониядаги салоҳиятли харидорлар, тижорат компаниялари ва истеъмолчилар эътиборини қозониш, япон бозорига миллий маҳсулотларни киришларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистонда миллий брендлар остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Японияда ўз харидорларига эга бўлишлари учун имкониятлар яратиб бериш кўзланмоқда.

ССП Матбуот хизмати

 

11.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06