10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

WCC-АPR Ижроия Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнининг 9 февраль куни “Zoom” платформаси орқали Бутунжаҳон ҳунармандлари Осиё-тинч океани минтақаси давлатлари кенгашиннинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Бутунжаҳон ҳунармандлари Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари кенгаши Президенти А.Икрамов ҳамда Кенгаш ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди.

Ижро Қўмитаси таркибидан Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Гада Хиджави-Каддуми, Эрон давлатининг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирлиги вакили, ҳунармандчилик ва анъанавий санъат вазирининг ўринбосари Пуйя Мах Мудиан, Фаластин Туризм ва ҳунармандчилик ташкилотининг бош директори Осама Мухаммад Стаити,  Хитойнинг “China Poly Group” коорпорацияси раиси Сью Няньша, Австралия Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг президенти Джуда Ван Дер Мерве ҳамда бошқа мамлакатларнинг ҳунармандчилик соҳасидаги вакиллари ўрин олган.

Йиғилишда аъзо ташкилотларнинг фаол ёки пассив ҳолатига нисбатан яшил, сариқ ва қизил зоналарни жорий этиш, аъзолик жараёнларидаги муаммолар,  2021 йилда ўтқазиладиган тадбирлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Тадбир аввалида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-тинч океани минтақаси президенти доктор Адҳам Икромов сўзга чиқиб, кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан ўз таклифлари ва мулоҳазаларини баён этди.

Хусусан, А.Икрамов томонидан Бутун жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-тинч окенаи минтақисига аъзо давлатлар сонини ошириш мақсадида аъзоалрнинг фаоллик  даражасидан келиб чиққан ҳолда 3 тоифага ажратиш ва ҳар бир ҳудуд билан алоҳида ишлаш таклифи илгари сурилди.

Ҳозирги кунда Осиё-Тинч океани минтақасига 34 та аъзо давлат киради, аммо афсуски, уларнинг барчаси ҳам фаол эмас, мамлакатлар ва уларнинг минтақага аъзо ташкилотлари сонини 40 тага етказиш  учун мен барча Осиё-тинч океани мамлакатларини фаол ёки пассив ҳолатига мувофиқ ранг кўрсаткичлар билан 3  зонага бўлишни жорий этишни таклиф қиламан. Бу бизга Осиё-Тинч океани минтақасининг қайси мамлакатларидан аъзоларни жалб қилиш ва келгуси йилларда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурларини фаол равишда тарғиб қилиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз кераклигини кўрсатиб беради” дея таъкидлади WCC-АПР президенти Адҳам Икрамов.

Шунингдек тадбир давомида Ижро Кенгаши вакилларининг кун тартибида белгиланган масалалр бўйича фикр ва таклифлар тингланди.

Учрашув якунида келгусида қилиниши зарур бўлган ишлар ҳамда келгуси учрашувлар вақти келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-АПР) 38-Бош ассамблеясида Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақасига 2021-2024 йиллар даври мобайнида президентлик лавозимига сайланган эди.

ССП Ахборот-хизмати 

11.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06