10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 89 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-28345) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳа 1-иловаси билан Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона Низом (кейинги ўринларда Низом)ни тасдиқлаш белгиланган.

Кўринадики, бунда, фақат лицензиялашни махсус электрон тизим орқали амалга ошириш тартиби ва у билан боғлиқ нормаларгина акс эттирилиши лозим.

Бироқ, Низомда ушбу лойиҳа предмети ҳисобланмайдиган, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тартибга солувчи қонунда тўғридан-тўғри белгиланиши лозим бўлган масалалар ҳам келтирилган.

Хусусан, лицензиялаш соҳасида қўлланиладиган асосий тушунчалар, фаолиятни амалга ошириш талаблари ва шартлари, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш, фаолиятни назорат қилиш тартиби ва жавобгарлик масалалари, лицензияловчи органлар қарорларига (хатти-ҳаракатларига) нисбатан маъмурий шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби ва бошқалар.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сонли Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясининг 7-бандида тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сонли Фармони 15-банди “а” кичик бандига кўра, юқорида келтирилган масалалар “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириш йўли билан ишлаб чиқиладиган яхлит қонун лойиҳасида белгиланиши назарда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, юқорида келтирилган масалаларни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тартибга солувчи қонунда белгилаш, лойиҳада эса фақатгина махсус электрон тизим билан боғлиқ масалаларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

2.Лойиҳада фақатгина лицензиялашни махсус электрон тизим орқали амалга ошириш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.

Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сонли Фармони 15-банди “б” кичик бандида Адлия вазирлигига 2021 йил 1 февралга қадар лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида уларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланган.

Яъни, Фармонда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича паспортларни ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича битта норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни махсус электрон тизим орқали бериш тартиби мазмунан бир хил эканлигини инобатга олиб, лойиҳани “Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси (ID-28360) билан бирлаштириш ҳамда унда фақат лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни махсус электрон тизим орқали амалга ошириш тартибини назарда тутиш лозим.

3.Низомнинг 1-иловаси 9-бандига кўра, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашда лицензия талаблари ва шартларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш белгиланган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сонли Фармони 5-иловаси 2-бандига кўра, нодавлат таълим соҳасидаги фаолиятни амалга оширишда умумий характердаги ва ортиқча лицензия талаб ва шартларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш талабини бекор қилиш назарда тутилган.

Шу сабабли, мазкур банддан ушбу талабни чиқариб ташлаш лозим.

4.Низомнинг 1-иловаси 9-бандига кўра, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашда лицензия талаблари ва шартларидан бири сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами тарбияланувчилар, ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул ўқишга қабул қилиш белгиланган, шунингдек ушбу талабнинг бажарилмаслиги лицензия талабларини қўпол равишда бузиш деб топилиши назарда тутилган.

Бироқ, амалдаги қонунчиликда бу талаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолияти учун назарда тутилмаган.

Шу боис, лойиҳада мазкур масалани қайта кўриб чиқиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолияти учун юқоридаги талабнинг татбиқ этилмаслигини назарда тутиш лозим.

5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сонли Фармони 5-иловаси 1-бандига кўра:

“1. Лицензияловчи орган талабгорнинг аризасини “бир дарча” тамойилига асосан ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органлари билан биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш орқали мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари тақдим этилишини бекор қилиш.

2. Ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, лицензияловчи орган талабгорнинг аризасини “бир дарча” принципига асосан Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этган ҳолда уларнинг рухсатномаларини тақдим этишни бекор қилиш” белгиланган.

Бироқ, мазкур масала Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Паспортда назарда тутилмаган.

Бу эса, амалиётда ушбу талабларнинг эътибордан четда қолишига, амалиётда тўлиғича қўлланилмаслигига олиб келиши мумкин.

Шу боис, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятига лицензия беришда мазкур талабларни инобатга олиш зарур.

6.Низомнинг 2-иловаси 3-бандига кўра, ариза берувчилар тоифаси сифатида моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс белгиланган.

Аммо, бу норманинг белгиланиши умуман мантиқсиз. Чунки, ариза берувчи шахс мазкур лицензияни олиш учун мурожаат қилади, яъни ариза бериш жараёнида унда лицензия мавжуд бўлмайди.

Шу боис, ушбу бандда ариза берувчилар тоифаси сифатида шунчаки юридик шахс деб белгилаш, яъни лицензияга эга бўлиш талабини чиқариб ташлаш лозим.

7.Низомнинг 2-иловаси 9-бандида лицензия талаблари ва шартларини белгилашда лицензия иккита тоифага ажратилган (бу амалдаги тартибда ҳам шундай белгиланган).

Бироқ, 7-бандда лицензия берилганлиги учун давлат божини белгилашда мазкур тоифалар инобатга олинмаган.

Ваҳолангки, амалдаги тартибга кўра, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялашда 1-тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, 2-тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Таклиф этилаётган таҳрирда эса, давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида ундирилиши назарда тутилган.

Бу эса, 1-тоифадаги лицензия учун давлат божининг асоссиз равишда оширилишини назарда тутади.

Шу сабабли, мазкур иловада, аввало, лицензиялар тоифаланган ҳолда берилиши ёки берилмаслиги (яъни, бунда лицензиянинг кичик тури назарда тутилиши ёки тутилмаслиги), қолаверса, унда амалдаги давлат божлари миқдорининг сақлаб қолиниши (давлат божлари миқдорининг асоссиз равишда оширилишига йўл қўймаслик) масалаларини қайта кўриб чиқиш зарур.

8.Низомнинг 3-иловасига кўра, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни ўз ичида турларга бўлиш, шунингдек мазкур кичик турларни ҳам яна ўз ичида тоифаларга, яъни I, II, III, IV, V ва VI рейтинг гуруҳларига бўлинмоқда. Уларда малака талаблари, лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори, шунингдек фаолият доираси турлича этиб белгиланмоқда.

Умуман олганда, юқоридагилардан англашилмоқдаки, бир лицензия номи остида олти хил турдаги лицензия бериш назарда тутилмоқда.

Шуни эътиборга олиш лозимки, бундай тартиб амалда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган лицензия ва рухсатномалар сонини қисқартириш бўйича ислоҳотларга мазмунан зид келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни малака талаблари ҳамда фаолият доираси турлича бўлган рейтингларга бўлиш амалиётидан воз кечиш ҳамда ушбу фаолият учун ягона лицензия берилишини назарда тутиш лозим.

9. Низомнинг 3-иловаси 5-бандида жисмоний шахс лицензия олиш учун лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимига мурожаат қилиши ва керакли ҳужжатларни топшириши назарда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 10-бандига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Шу боис, Низом 3-иловасида мазкур талабларни инобатга олган ҳолда тузатишлар киритиш лозим.

10.Низомнинг 3-иловаси 9-банди “б” кичик бандига кўра, қуйидагилар концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади:

“ ...;

концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда миллий менталитетга, миллий қадриятлар ва урф-одатларга мувофиқ бўлган қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш;

Таъкидлаш лозимки, “одоб-ахлоқ қоидалари”, “саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар”, “маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи” ҳамда “миллий менталитетга, миллий қадриятлар ва урф-одатларга мувофиқ бўлган” тушунчаларини турлича талқин қилиш мумкин. Чунки, уларни белгилашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмас.

Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликлар, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб бериши аниқ.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир миллатнинг ўз менталитети, қадриятлари бор, шунингдек ҳудудлар урф-одатлари ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада “одоб-ахлоқ қоидалари”, “саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар”, “маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи” тушунчаларни англатувчи мезонларни аниқ кўрсатиб ўтиш ҳамда “миллий менталитетга, миллий қадриятлар ва урф-одатларга мувофиқ бўлган” сўзларини чиқариб ташлаш ёки Низом 3-иловаси 9-банди “б” кичик бандини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

11. Низомнинг 3-иловаси 9-банди “в” кичик бандига кўра, концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири сифатида концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш белгиланган, шунингдек ушбу талабнинг бажарилмаслиги лицензия талабларини қўпол равишда бузиш деб топилиши назарда тутилган.

Бироқ, бундай талаб амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган. Лойиҳада бундай талабнинг жорий этилиши амалдаги тартибни оғирлаштиришни назарда тутади.

Хусусан, концерт-томоша хизматлари ёки унда иштирок этиш турлича бўлиб, ундан айримларида шартномасиз иштирок этилиши мумкин.

Қолаверса, мазкур талабнинг жорий этилиши, шунингдек, унинг бажарилмаслиги лицензия талабларини қўпол равишда бузиш деб белгиланиши, амалиётда мазкур норманинг турлича қўлланилишига, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.

Шу сабабли, бу каби талабларнинг белгиланиши, унинг бажарилмаслиги эса, лицензия талабларини қўпол равишда бузиш деб топилишининг ҳуқуқий асосланганлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

12.Низом 11-иловаси 5-банди “в” ва “е” кичик бандларига кўра, аффинаж фаолиятини лицензиялашда талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг тақдим этилиши белгиланган:

в) қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хом-ашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги тўғрисидаги маълумотлар;

 

е) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси рақами ва санаси”.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 10-бандига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Яъни, бундан кўзланган асосий мақсадлардан бири талабгорлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ортиқча ҳужжатларни қисқартириш, бошқа давлат органларида мавжуд бўлган маълумотларни ўзаро электрон ҳамкорлик орқали олиш ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур илованинг 10-бандида лицензия беришда келишиладиган органлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳам келтирилган.

Бундан кўринадики, лицензияловчи орган юқоридаги маълумот ва хулосаларни мазкур давлат органларидан тўғридан-тўғри олиши мумкин.

Шу боис, Низом 11-иловаси 5-бандидан “в” ва “е” кичик бандларни чиқариб ташлаш зарур.

13.Низом 16-иловаси 5-банди “б”, “в”, “г”, “д”, “е” ва “й” кичик бандларига кўра, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга, олиб киришга (олиб чиқишга), қайта ишлашга, сақлашга, реализация қилишга (беришга), олишга ва ташиш фаолиятини лицензиялашда талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг тақдим этилиши белгиланган:

б) бинолар (иншоотлар)нинг гиёҳванд воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мослиги тўғрисидаги ички ишлар органларининг хулосаси (каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятда);

в) санитария-эпидемиологик назорат хизматлари ҳудудий органларининг ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналар, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

г) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

д) ҳудудий ёнғин хавфсизлиги органининг ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

е) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ишлаб чиқариш шароитларини экологик талабларга мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

й) юридик шахснинг штатида ўзларининг хизмат мажбуриятлари талабларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларга яқинлашиш имкониятига эга бўлиши мумкин бўлган сурункали руҳий касалликлар, наркомания, таксикоимания, алькоголизм сабабли диспансерлик ҳисобида рўйхатда турувчи ишчилар, тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги мавжуд бўлган, шунингдек, йигирма бир ёшга тўлмаган ходимлар йўқлиги тўғрисида тегишли равишда тиббиёт ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотномалар илова қилинган маълумот”.

Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, Низом 16-иловаси 5-банди “б”, “в”, “г”, “д”, “е” ва “й” кичик бандларини чиқариб ташлаш зарур.

14. Низом 17-иловаси 4-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари томонидан ветеринария даволаш-профилактика ишлари фаолияти лицензияланиши белгиланган.

Бироқ,

Шу боис, мазкур илова 4-банди “б” кичик бандининг 2-хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

15.Низом 18-иловаси 5-банди “б” кичик банди ҳамда “д” кичик бандининг 2-хатбошига кўра, телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг тақдим этилиши белгиланган:

 

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси;

 

санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси рақами ва санаси”.

Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, Низом 18-иловаси 5-бандидан “б” кичик бандни ҳамда “д” кичик бандининг
2-хатбошини чиқариб ташлаш зарур.

16.Низом 18-иловаси 7-бандида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда давлат божлари миқдорини кўрсатиб ўтиш назарда тутилган.

Бироқ, унда давлат божлари миқдори кўрсатилмасдан қолдирилган.

Шу боис, ушбу бандда давлат божлари миқдорини келтириб ўтиш тавсия этилади.

17.Низом 19-иловаси 5-банди “б” кичик бандига кўра, фонд биржалари фаолияти ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолиятини лицензиялашда талабгор томонидан тақдим қилинадиган ҳужжатлар қаторида лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури кўрсатилиши белгиланган.

Бунда, бир лицензия номи остида икки хил турдаги лицензия бериш назарда тутилмоқда.

Бироқ, ҳамда фонд биржалари фаолиятини лицензиялаш бирлаштириш йўли билан бекор қилинган.

Кўриниб турганидек, юқоридаги норма мазкур Фармон талабларига зид келмоқда.

Шу боис, фонд биржалари фаолияти ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси

18.Низом 19-иловаси 5-банди “в” ва “г” кичик бандларига кўра, фонд биржалари фаолияти ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолиятини лицензиялашда талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг тақдим этилиши белгиланган:

в) лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

г) лицензия талабгори жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санасидаги бухгалтерия баланси нусхаси (янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно)”.

Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, ушбу талабларни чиқариб ташлаш зарур.

19.Низомнинг 22-иловасига кўра, баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни ўз ичида турларга бўлиш, яъни баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш фаолияти учун алоҳида ҳамда баландликларда саноат альпинизми усулларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун алоҳида лицензиялар берилиши белгиланмоқда.

Мазкур Хулоса 8-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун ягона лицензия берилишини назарда тутиш лозим.

20. Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, Низом 22-иловаси 5-бандидан “б” кичик бандни чиқариб ташлаш зарур.

21.Низомнинг 23-иловасига кўра, кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни ўз ичида турларга бўлиш, яъни 3 та фаолият тури учун лицензиялар берилиши белгиланмоқда.

Мазкур Хулоса 8-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун ягона лицензия берилишини назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

22.Низомнинг 26-иловаси билан Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия Паспортини тасдиқлаш белгиланган.

Бунда, талабгор томонидан тақдим қилинадиган ҳужжатлар қаторида келтирилган аризада фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури амалга ошириладиган муддатнинг кўрсатилиши белгиланган.

Аммо, ушбу иловада мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар чекланмаган муддатга берилиши назарда тутилган.

Шу сабабли, аризада фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури амалга ошириладиган муддатни кўрсатиш талабини чиқариб ташлаш лозим.

23.Низом 27-иловаси 5-банди “д” кичик бандини мазкур Хулоса
12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, чиқариб ташлаш лозим.

24.Низом 29-иловаси 5-банди “г”, “д”, “е”, “ж” кичик бандларини мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, чиқариб ташлаш лозим.

25.Низом 30-иловаси 5-банди “д”, “е”, “ж”, “з”, “и”  кичик бандларини мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, чиқариб ташлаш лозим.

ССП Ахборот-хизмати 

11.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06