15.10.21

Венгрия билан ахборот технологиялари, инновация ва кластер йўналишида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

15.10.21

Ҳурматли тадбиркорлар! Савдо-саноат палатасининг жорий йилнинг 3 чораги мобайнида амалга оширилган ишлари ва эришилган натижалар ҳисоботи шакллантирилди.

15.10.21

Товар белгиларини (Брендни) халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари мавзусида вебинар ўтказилади

15.10.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

15.10.21

Товар белгиларини (Брендни) ривожлантириш истиқболлари мавзусида вебинар ўтказилди

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2021 йил 3 февраль куни “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Фармон билан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланди:

1. Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттириш мақсадида қуйидагиларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:

- туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969‑сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

- коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;

- “хуфиёна иқтисодиёт” улушини қисқартириш учун солиқ аудити ўтказишда “таҳлика-таҳлил” тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторий.

2. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилиши амалиёти йўлга қўйилади.

3. Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилишнинг янги механизмлари юзасидан таклиф ишлаб чиқилади.

4. Давлат солиқ хизматининг фаолиятини “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида ташкил этиш доирасида олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 5 миллиард сўмни ташкил этган, юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари солиқ мониторингида иштирок этиш ваколати берилади.

5. 2021 йил якунига қадар амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқилади, шу жумладан эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш ва тарқоқ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг даражасини камайтириш учун ортиқча нормаларни қисқартирилади.

6. Хорижий мамлакатлар билан 2021 йилда савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-маърифий, маданий-гуманитар ва сиёсий соҳаларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва тадбиркорлик субъектлари учун тартиб-таомилларни соддалаштириш ва махсус қулай режимлар тақдим этишни назарда тутувчи аниқ чора-тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

7. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Фармон билан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ҳам тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур 273 та банддан иборат.

Хусусан,

биринчи йўналишда (давлат бошқаруви йўналиши бўйича) - 19 та,

иккинчи йўналиш (суд-ҳуқуқ йўналиши бўйича) - 18 та,

учинчи йўналиш (иқтисодиёт йўналиши бўйича) - 113 та,

тўртинчи йўналиш (ижтимоий соҳа йўналиши бўйича) - 93 та,

бешинчи йўналиш (ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналиши бўйича) - 30 та.

Давлат дастурида режалаштирилаётган тадбирларни молиялаштиришга умумий қиймати 29 492,7 млрд. сўм ҳамда 2 600,4 млн. АҚШ доллари ва 57,5 млн. евро миқдоридаги маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

ССП Матбуот хизмати

 

 

 

 

10.02.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06