1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш истиқболлари бўйича давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва бизнес-доиралари вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада қуёш энергетикасининг жорий этилиши ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, муқобил энергия манбалари секторини ривожлантириш ҳамда саноат, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида мазкур сектордан кенг фойдаланиш ва уни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича мувофиқ таклифларни тайёрлашдан иборат бўлди.

    

Маълумки, тамаддунлар ривожланиши тарихи жараёнида энг самарали энергия манбаларини излаб топиш масаласи доим эътибор марказида бўлиб келган. Сўнгги ўн йилликлар мобайнида, биринчи навбатда, электр ва иссиқлик энергиясини олиш учун асосий хомашё сифатида углеводородларни ишлаб чиқаришга улкан маблағлар йўналтирилган ва бу ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда. Сир эмаски, энергия ресурслари манбалари, нефть ва газ манбаларига эгалик қилиш бугунги кунда чекланмаган даромадлар ҳамда халқаро майдонда таъсир доирасига эга бўлиш соҳасида ўзига хос аҳамият касб этадиган энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Бугун мамлакатларнинг энергетик мустақиллигини таъминлаш йўлида муқобил энергия манбаларини топиш зарурияти халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказидан ўрин олган. Кўплаб давлатлар муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва мазкур энергия ташувчиларидан фойдаланиш масаласига халқаро молиявий инқирозни енгиб ўтиш ва барқарор тараққиётни таъминлашнинг калити сифатида қараб келмоқда.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон географик жойлашуви ва иқлимий шароитлари бўйича қуёш энергиясини ривожлантириш учун ўзига хос қулай имкониятларга эга. Мамлакатимиз йил давомида кузатиладиган қуёшли кунлар сони (320 дан ортиқ кун) бўйича жаҳондаги кўплаб минтақалардан юқорида туради. Бундан ташқари, Ўзбекистон салмоқли илмий-техник база, қуёш энергиясини лойиҳалаштириш ва қўллаш бўйича катта ҳажмдаги конструкторлик ва технологик ишланмалар, шунингдек, тажриба ўтказишга доир юқори малакали кадрларга эга.

    

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда энергия тежайдиган технологияларни самарали жорий этиш ва МЭМдан фойдаланиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кенг қамровли кўмаги ҳамда барча манфаатдор томонларнинг сайи-ҳаракатлари асосида амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётда энергия сарфланишини камайтириш, ишлаб чиқарилмайдиган углерод оксидли ресурсларнинг оқилона ва самарали қўлланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343 сонли Қарорига мувофиқ тасдиқланган 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди.

Шу билан бирга қайд этиш керакки, 1997 йил 25 апрелдаги «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ЎзР Қонуни ҳам Ўзбекистондаги энергия тежалишига оид ҳуқуқий базанинг асоси ҳисобланади. Ҳозирда «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилаётган бўлиб, унда муқобил энергия манбаларини қўллаш соҳасида электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш борасида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

    

Бугунги кунда респубикада мавжуд объектлар энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва кенгайтиришга асосланган ривожлантириш тармоқ дастури амалга оширилмоқда. Мазкур дастурга биноан, шамол, қуёш, гидроэнергетика каби муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, интеграциялашган қуёш-иссиқлик электр станцияларини жорий этиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, ССП томонидан энергия самарадорлиги ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича, жумладан хорижда ҳам, ўқув дастурлари ва тренингларни ташкил этиш орқали маҳаллий мутахассислар ва маслаҳатчиларни тайёрлаш, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда жамоатчилик тадбирларини ўтказиш, энергия тежайдиган технологиялар, муқобил энергия манбалари ва бошқаларни жорий этиш ва энергия тежайдиган технологияларни қўллаш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, мазкур давра суҳбатининг ўтказилиши халқаро ҳамда миллий экспертларнинг муқобил энергия манбалари соҳасига оид кичик бизнес вакиллари билан ўзаро тажриба алмашувида, шунингдек, илмий ва бизнес муҳит вакиллари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.

Тадбир якунлари бўйича саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қуёш энергияси секторини ривожлантириш ҳамда кенг қўллашга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

ЎзР ССП Матбуот хизмати

10.08.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06