17.05.21

Самарқандда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув семинарнинг 7-босқич 4-чи куни давом этмоқда

17.05.21

Кимлар ёш тадбиркорлар ҳисобланади

17.05.21

ССП Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вилоятнинг бир қатор туманларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

«Шафран» илмий тадқиқот маркази раҳбари, профессор Бобоқул Тўхтаев билан суҳбат.

Бугунги кунда ер юзида аҳоли сонининг ортиши, истеъмол қилинаётган барча озиқ-овқат ва доривор маҳсулотларни табиийлаштириш, маҳсулотлар асосларини табиий хом ашё ёки компонентлардан олиш долзарб вазифага айланмоқди. Бу озиқ-овқат, доривор ва ҳушбўй-зиравор ўсимликлар хом ашёсининг хилма-хиллигини кўпайтириш ҳамда улардан табиий дори воситалари ва янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Бундай истиқболли доривор ва озиқ-овқат ўсимликлардан бири Crocus sativus L (экма заъфарон - шафран посевной) ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларида экма заъфарон (шафран) етиштирилиб, унинг қимматбаҳо хом ашёси экспорт қилинмоқда.

Халқ табобатида заъфарон ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилган. Абу Али ибн Сино заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган.

Республика Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими мутахассислари мазкур ўсимликнинг хусусиятлари, заъфарон етиштириш бўйича эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар тўғрисида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қошидаги «Шафран» илмий тадқиқот маркази раҳбари, биология фанлари доктори, профессор Бобоқул Тўхтаев билан суҳбатлашди.

«Шафран» илмий тадқиқот маркази қачон ташкил этилган ва вазифалари нимадан иборат?

Юртимизда шафран ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш мақсадида, “Агробанк” АТБ, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” АК, “Ўзфармсаноат” ДАК, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва “Вrаnd Investment Group” МЧЖ ҳамкорлигида “Шафран илмий тадқиқот маркази” 2017 йил апрель ойида ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси ушбу доривор ўсимлик устида илмий ишлар олиб бориш ҳамда заъфарон етиштирувчиларни услубий ва амалий қўллаб-қуватлашдан иборат.

Заъфарон (шафран) доривор ўсимлигининг хусусиятлари қанақа ва бу ўсимликни юртимизда етиштириш мумкинми?

Ушбу ўсимлик тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Унинг таркибида 50 фоиздан ортиқ бўёқ берувчи кроцин, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойи, В, В2 витаминлари, азотли моддалар, қанд, калий ва кальций бирикмалари мавжуд бўлиб, кўплаб касалликларни даволашда қўлланилади. Ўсимлик ўзига хос хушбўй ҳиди, ёрқин ранг ва таъм бериши боис турли таомларга қўшилади. Ундан қандолат маҳсулотлари, кремлар, музқаймоқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади. Заъфарон қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари бир неча кунгача сифатини йўқотмайди.

Юртимизда ушбу ўсимликни кўпайтириш ва плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғи олимлари томонидан олиб борилган. Натижада ривожланган мамлакатларда фармацевтика, косметология, халқ табобати, ҳатто пазандаликда кенг фойдаланиладиган заъфарон юртимиз тупроқ-иқлим шароитига тўлиқ мос экани, Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида, боғ ва токзорлар қатор ораларида, ўрмон ҳудудларида етиштириш имконияти мавжудлиги исботланди.

Бугунги кунгача марказ томонида қандай лойиҳалар амалга оширилди?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йили Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳалар қаторида 2017-2019 йилларда ўрмон фонди ерлари ва фермер хўжаликларида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш лойиҳасини илгари сурган эди. Унга асосан, босқичма-босқич равишда Республикамизнинг 23 та туманида 50 гектардан қимматбаҳо заъфарон ўсимлигини етиштириш, унинг гулбарглари, шираси ва зираворини қайта ишлаш, пиёзини кўпайтиришни ташкил этиш кўзда тутилган.

Мазкур марказ 2017 йилнинг август ойида Голландиянинг йирик компаниясидан 36,4 тонна туганак пиёзлар харид қилган эди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида заъфарон (шафран) плантацияларда экилган бу туганак пиёзларнинг 95-98 фоизи кўкарди. Дастлабки йилда уларнинг қарийб 40 фоизи гулга кирди. Демак, улар юртимиз иқлимига мослашмоқда.

Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларига 12,5 гектарга, Избоскан туманида 5 гектарга, Шаҳрисабз туманида 10 гектар ва Юқори Чирчиқ туманида 21,5 гектарга экма заъфарон плантциялари ташкил этилди.

Плантацияларда экилган экма заъфароннинг 17 тонна туганак пиёзлари ковлаб олинди. Туганак пиёзлар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги 13 та ҳудудий ўрмон хўжалигида янги плантциялар ташкил этиш учун экилди.

Биринчи вегетация йилида ҳар гектардан 300 граммдан, жами                                            11 килограммдан кўпроқ хом ашё олинди. Бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ўсимлик хусусиятига кўра, бир гектар плантациядан биринчи йили ўртача 250-300 грамм ҳосил беради. Кейинроқ ҳосилдорлик 7-8, 15-16 килограммгача кўпаяди. Ҳатто заъфароннинг ватани ҳисобланган мамлакатларда ҳам гектаридан уч килограммгача маҳсулот етиштирилади, холос.

Бугунги кунда ушбу доривор ўсимликнинг бозордаги нархи қанақа?

Гулсафсардошлар оиласига мансуб заъфарон дунёдаги энг қиммат доривор ўсимликлар сирасига киради. Бугунги кунда унинг 1 килограмми жаҳон бозоридаги сифатига қараб, 2 000 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларгача баҳоланади. Мазкур ўсимлик, асосан, Эрон, Озарбайжон, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Украина, Австралия каби йигирмага яқин ортиқ мамлакатда етиштирилади.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу соҳада ташаббуси олимларни янада рағбатлантирди. Марказ заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларнинг энг яхши намуналарини танлаб олиб, уларни кўпайтириш, етиштиришда ташаббускорларни қўллаб-қуватлашга тайёр.

Марказ ва Палата биргаликда дориворчилик ҳамда зираворчилик йўналиши бўйича янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

ССП Ахборот-хизмати. 

27.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06