1.03.21

Баҳорги агротехник тадбирлар авжида

1.03.21

Судлар тизими такомиллаштирилмоқда

1.03.21

Шўрчи туманида жойлашган маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди

26.02.21

“Контрафактсиз ой” ойлигига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтди.

26.02.21

“Ҳалол” стандартини жорий этиш ва унга қўйиладиган талаблар бўйича онлайн муҳокама бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Доривор ўсимликларни етиштираётган корхона фаолияти ўрганилди

Мамлакатимиз турли хил касалликларни доривор ўсимликлар асосида даволаш бўйича ўзининг кўп асрлик анъаналарига эга эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Боиси, аждодларимиз доривор ўсимликларнинг хусусиятини яхши билган ва уларни самарали қўлай олган. Деярли барча касалликларга гиёҳлардан даво топгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида, ўрмон фонди ва қишлоқ хўжалиги ерларида доривор ўсимликлар бежизга етиштирилаётгани йўқ. Чунки аксарият касалликларнинг давоси доривор ўсимликларнинг гули, банди ёки томиридан тайёрланган малҳамда мужассам. Энг муҳими, доривор ўсимликлар халқ саломатлиги баробарида, мамлакат иқтисоди учун ҳам кони фойда.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республикада доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантиришга доир қабул қилинган қарори доривор ва зиравор ўсимликлар плантацияларининг кенгайиши, фармацевтика тармоғининг сифатли доривор ва зиравор ўсимликлар хомашёларига бўлган талабини тўла қондирилишига мустаҳкам замин яратди.

Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими ходимлари Тошкент вилояти Қибрай туманига ташриф буюришди.

Дастлаб «GERBOFARM» хусусий корхонасининг раҳбари Искандаров Ботир билан учрашилди.

«GERBOFARM»  хусусий корхонаси 2004 йил июнь ойида ташкил топган бўлиб, хозирда корхона фаолияти доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш, сақлаш, ишлаб чиқариш ва улгуржи сотиш билан шуғулланиб келмоқда.

Ҳозирги кунда корхона далаларида асосан наъматак, мойчечак, тирнокгул, маврак, калампир ялпиз, арслонкуйрук, маккаи сано, тукли эрва (пол-пола), стевия, топинамбур, валериана, лимонўт доривор ўсимликлар етиштирилади ва корхонада фитачой, таблетка ҳолида 33 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади.

«GERBOFARM» хусусий корхонаси далаларида 2020 йилда 28,3 тонна доривор ўсимлик етиштирилган бўлиб, шу билан биргаликда 500 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди, хозирги кунда корхонада 11 ходим ўз фаолиятини юритмоқда.

Бугунги кунда давлатимиз томонида соҳага қаратилган эътибор жуда ҳам юқори даражада. Шу билан бир қаторда доривор ўсимликларга бўлган қизиқиш тобора ортиб, уларни табиатдан нафақат ёввойи ҳолда териб олиш, балки плантация усулида кўпайтириш ва қайта ишлашни ташкил этиш билан шуғулланувчи фермерлар, тадбиркорлар ва бошқа субъектларнинг сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Корхона рахбари дориворчилик соҳасига қизиқувчиларга бу соҳада кўпроқ даромад топиш учун доривор ўсимлик маҳсулотини қадоқлаб сотиш кераклигини таклиф этди. Мисол тариқасида: доривор мойчечак 1 га дан 800 кг мойчечак гули йиғилади. Доривор ўсимлик маҳсулоти хом ашё сифатида килограми 25 000 сўмдан сотилса 20 млн. сўм бўлади. Агар уни тайёр маҳсулот сифатида 50 г дан қадоқланса, 16 000 дона қадоқ чиқади ва уни ўртача 3500 сўмдан сотилса, 56 млн. сўм бўлади.

ССП Матбуот хизмати

22.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06