9.03.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари “Mountain Herbs” корхонасига ташриф буюришди

9.03.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.03.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

5.03.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

5.03.21

500 нафар тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади

Президентнинг 14.01.2021 йилдаги «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4949-сон қарори қабул қилинди.

2021 йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш мақсадида доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади. Улар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирилади.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига ўн кун муддатда «ишлаб чиқаришдан то хорижий истеъмолчига» тамойили бўйича экспортчи ташкилотларга кўмаклашишда алоқадор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг «горизонтал ва вертикал ўзаро ҳамкорликда ишлаш» механизмини назарда тутган ҳолда ҳудудий экспорт штабларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш топширилди.

2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50%и Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ҳужжат билан 2021 йилда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортчи ташкилотларга хом ашё сотиб олиш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинади. Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилишини таъминлаш топширилди.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига 6.06.2019 йилдаги 464-сон ВМҚга мувофиқ ташкил этилган Ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳининг вазифа ва ваколатлари юклатилади.

Манбаа: norma.uz

ССП Матбуот хизмати

21.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06