5.03.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

5.03.21

500 нафар тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди

4.03.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

3.03.21

"Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди

3.03.21

«Palata Eksport» Унитар корхонаси ташқи савдо операциялари бўйича товар экспертизаси соҳасида хизматларни таклиф этади

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 25 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Мазкур ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш орқали 2021 йилда қарийб 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифаси белгилаб берилди.

Ана шу мақсадда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳамда Зангиота туманларида ҳам ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилди ва жойларда Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган намунавий ўқув курси фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек ўз ниҳоясига етган ўқув курслари ўқувчилари Савдо-саноат палатасининг маҳсус сертификатлари билан тақдирланиб келинмоқда.

18 январь куни Чирчиқ шаҳри ҳамда Зангиота туманларида ҳам Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўқув курсларини тамомлаган умумий 45 та ўқувчига маҳсус сертификатлар топширилди. Шундан 25 нафар ўқувчи Чирчиқ шаҳридан бўлса, 20 нафари эса Зангиота туманида ташкил этилган ўқув курслари ўқувчилари ҳисобланади.

Сертификатлар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. Жасимов, Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов, Зангиота тумани ҳокимим Т.Молиқулов ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Акбаров томонидан тақдим этили.  

Мазкур ўқув курсларига  “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилади. Улар юқори тажрибага эга малакали педагоглар, амалиёт ўқитувчилари, ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассислари кўмагида бизнес ва тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириб боради. Шунингдек, Ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли  ўрганиш, бу борадаги вазифаларни мувофиқлаштириш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилиши кўзда тутилган.

Тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган битирувчиларга касбий малака сертификатлари берилиб, ҳудуддаги тегишли тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилади.

ССП Ахборот-хизмати 

 

19.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06