1.03.21

Баҳорги агротехник тадбирлар авжида

1.03.21

Судлар тизими такомиллаштирилмоқда

1.03.21

Шўрчи туманида жойлашган маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди

26.02.21

“Контрафактсиз ой” ойлигига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтди.

26.02.21

“Ҳалол” стандартини жорий этиш ва унга қўйиладиган талаблар бўйича онлайн муҳокама бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-27140) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳа 3-банди 2-хатбошига кўра, “2022 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимизда мулкни ёнғиндан мажбурий суғурталаш механизмини босқичма-босқич жорий этиш” белгиланган.

Бироқ, мулкнинг барча шаклларига ва турига нисбатан бу каби мажбурий талабларнинг белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас.

Қолаверса, бу амалиётда ортиқча талабларнинг ўрнатилишига, сунъий бюрократик тўсиқларнинг яратилишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, бу каби қатъий ва мажбурий талабларнинг белгиланиши амалиётда ёнғинларнинг олдини олиш учун самарали усул ҳисобланмайди.

Шу боис, лойиҳада мулкни ёнғиндан суғурталаш мажбурий эканлигини белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

2.Лойиҳа 5-банди “б” кичик бандига кўра, “2022 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий соҳа ҳамда хавфлилик омили юқори ва ўта юқори бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари давлат ёнғин назорати органларида ёнғин хавфсизлиги йўналиши бўйича экспертизадан ўтказилади”, - деб белгиланган.

Бироқ, мазкур экспертизанинг қандай сабаблар ва асосларга кўра жорий этилиши асослантирилмаган.

Ваҳолангки, ҳозирги кунда амалиётда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти мавжуд бўлиб, ушбу Регламент бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш тартибини ҳам белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сонли қарори 3-иловаси 10-бандига кўра, ёнғин қоидалари ва объектни муҳофаза қилиш бўйича тегишли идоралар хулосаларини мурожаатчидан талаб этишни тақиқлаш, зарур маълумотларни идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан тақдим этиш белгиланган.

Кўриниб турганидек, мазкур нормада келтирилган масалалар амалдаги қонунчилик билан тартибга солинган.

Юқоридаги талабнинг жорий этлиши эса, амалдаги тартибни оғирлаштиришни, қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этишни назарда тутади.

Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда инвестициявий жозибадорлигининг, ишбилармонлик муҳитининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Ушбуларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада бу каби қўшимча талабларнинг жорий этилишини назарда тутиш мақсадга мувофиқ эмас.

3.Лойиҳанинг 5-банди “г”-кичик бандига кўра, “газ плиталари, табиий газ ва муқобил ёқилғи (ёнилғи)да ишлайдиган иситиш ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқаришда ҳамда сотишда уларнинг тўпламига табиий ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар берадиган, газни тармоқдан клапан орқали узиб қўядиган газосигнализаторлар киритилиши мажбурий этиб белгиланади”.

Бироқ, бу газ плиталари, табиий газ ва муқобил ёқилғи (ёнилғи)да ишлайдиган иситиш ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун ишлаб чиқариш жараёнида ортиқча молиявий маблағларни сарфланишига олиб келиши мумкин.

Шу боис, газосигнализатор ускуналарини мажбурий ўрнатиш масаласини аввало,чуқур молиявий-иқтисодийҳисоб-китоблар ва таҳлил асосида тегишли эксперт, мутахассис ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқиш лозим.

Шунингдек, газосигнализатор ускуналарини эксплуатация қилиш тартиби ва уларга қўйиладиган техник талаблар амалдаги қонунчиликда белгиланмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий чекловларни жорий этилишига йўл қўймаслик мақсадида,лойиҳада табиий газ ва муқобил ёқилғи (ёнилғи)да ишлайдиган иситиш ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун газосигнализатор ускуналарини мажбурий ўрнатиш масаласини тегишли молиявий-иқтисодийҳисоб-китоблар, таҳлиллар ўтказган ҳолда қайта кўриб чиқиш лозим.

4. Лойиҳа 7-банди 4-хатбошига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Т.А. Худайбергенов):

...

табиий ва ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ чақнаши ва ёнғин профилактикасини амалга оширишга, печ ва дудбуронларни қуриш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” давлат муассасасини вазирлик ҳузурида ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳаларини киритсин”, - деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли Фармони 2-банди “б” кичик бандига кўра:

“давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг таъсис этилишига (ташкил этишга ташаббус кўрсатишга) қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилмайди:

битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда;

давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу соҳада бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Юқоридаги норманинг белгиланиши ҳамда соҳадаги ваколатли орган ҳисобланган вазирлик ҳузурида бундай давлат муассасасининг ташкил этилиши эса, тадбиркорлар фаолиятининг асоссиз чекланишига, рақобат муҳитининг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Шу боис, лойиҳа 7-банди 4-хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

5. Лойиҳа 7-банди “б” кичик банди тўртинчи хатбошисига кўра:

“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Т.А. Худайбергенов):

...

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги Ҳукумат қарор лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

...

уч ой муддатда тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги балансидаги тадбиркорлар учун жозибадор ҳудудда жойлашган бинолар ва бўш ер участкаларини бериш ҳисобига амалий механизмларни қўллаган ҳолда янги биноларни ва кўп қаватли уйларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш тўғрисида;

...”.

Таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган масалалар амалдаги қонунчилик билан тартибга солинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сонли Фармони 3-бандига мувофиқ давлат органлари томонидан қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳа 7-банди “б” кичик банди тўртинчи хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

ССП Матбуот хизмати

11.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06