6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар

6.05.21

ССП раиси бошчилигидаги ишчи гурухи Сурҳандарё вилоятига ташриф буюрди.

6.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатаси Раисининг Тойлоқ туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 25 декабрь куни ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми”да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали
2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифаси белгилаб берилди.

Шу мақсадда, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарорига мувофиқ, ушбу мақсадлар учун жорий йилда 45 миллион АҚШ доллари ажратилиши, шунингдек ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 млрд сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорлик кўникмаси ва тажрибасига эга бўлган аҳолини ва бошқа кичик бизнес вакиллари салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали улар фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган тўлақонли тизимни яратиш, аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши, турмуш даражасини яхшилашга интилиши ва манфаатдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган мотивацион чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Аҳолига ўзининг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар ва дарсликлар, мотивацион роликлар тайёрлаш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштироки муҳим ҳисобланади.

Қарорга кўра ташкил этиладиган ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификатларни қўлга киритган ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади.

Шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Шу мақсадда жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов Самарканд вилоятининг Тойлоқ туманидаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув доирасида 1+1 ташаббусини йўлга қўйиш масалалари мухокама этилди.

Ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувдан фотосуратларни хукмингизга хавола этамиз.

ССП Матбуот хизмати

10.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06