11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Элликқалъа туманида “Маҳаллабай” ўрганишлар натижасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар юзасидан навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи ҳамда 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган топшириққа мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Маҳаллабай” ўрганишлар натижасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар юзасидан 2021 йил 8-январь куни Халқ депутатлари шаҳар (тyман) Кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган топшириқ ва вазифаларни ижросини "маҳаллабай" ташкил қилиш мақсадида туман ҳокимининг 2021 йил 4 январь кунги 1/01-сонли қарори асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов рахбарлигидаги “Ишчи гуруҳ”лар ташкил қилинган.

Шундан келиб чиқиб, Элликқалъа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига 1-сектор (11 та МФЙ) ва 2-сектор (6 та МФЙ) ҳамда АТ Халқ банкига 3-сектор (10 та МФЙ, ОФЙ) ва 4-сектор (9 та МФЙ) бириктириди.

“Маҳаллабай” ўрганиш натижаларига кўра, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида 2021 йилнинг 7 январь ҳолатига 3 285 та хонадон таклифлари ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Элликқалъа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021-2022 йиллар учун дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғини моддий - техник базасини мустаҳкамлаш ва маҳалла ҳудудий инфраструктурасини ривожлантириш белгиланди.

Ҳалқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Элликқалъа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш масалалари белгилаб олинди.

Эндиликда ҳар бир маҳалла бўйича амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилади.

Мақсад, туман аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш, муаммоларни ўз вақтидла аниқлаб, ҳал этиш ва натижадорликни таъминлашдан иборат.

ССП Ахборот-хизмати 

 

09.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06