6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар

6.05.21

ССП раиси бошчилигидаги ишчи гурухи Сурҳандарё вилоятига ташриф буюрди.

6.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатаси тизимида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Палата тизимида махсус бўлим ташкил этилиб, ҳудудий бошқармаларда эса аниқ ҳодим бириктирилган.

Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармаларда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда Палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилади ванатижалари мухокама этилади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволи ҳар 6 ойда умулаштирилиб, Палата ижроия қўмитасида муҳокама этилиб келинмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил мобайнида Палата тизимига жами 15025 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 12303 таси Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги тузилмаларига, 2722 таси Палатанинг Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган ушбу мурожаатларнинг катта қисми қуйидаги масалаларда келиб тушмоқда.

Булар:

-юридик кўмак, таъсис ҳужжатлари тайёрлаш –26%;

-консультация ва маслаҳат хизматлари – 7%;

-инвестиция ва хорижий ҳамкорларни жалб этишда кўмак – 5%;

-маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 9%;

-банк-молия, кредит, гаров таъминоти –4%;

-бизнес режалар тайёрлаш – 1%;

-тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларга ҳуқуқий тушунтириш бериш –18%;

-бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида – 5%;

-ноқонуний аралашувлар – 9%;

-инфратузилма тармоғидаги узилишлар – 4%;

-коронавирус пандемияси натижасида фаолиятида зарар кўриш – 12%.

Ҳисобот даврида Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг 2458таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган бўлиб, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган 18 та мурожаат Палатанинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси билан Палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, унда бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектларидан 299 та мурожаат келиб тушган бўлиб, Палата ваколати доирасида кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, Палатанинг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларни бевосита қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва тизимли равишда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Палата Ижро этувчи қўмитасига ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар жами 311 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 78 таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлди ҳамда уларга ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.

ССП Ахборот-хизмати 

04.01.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06