11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо–саноат палатаси томонидан “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги ПҚ-4210-сонли ҳамда 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сонли қарорларида «Давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилиши ҳамда “давлат хизматларининг сирли мижози” институтининг қўлланилиши натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш вазифаси белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида йил давомида электр таъминоти тизимига уланиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳамда халқаро савдо соҳаларида давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар жараёнида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларининг шаффофлиги, тезкорлиги ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўйилиши каби масалаларга қаратилди.

Жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан маъсул идоралар билан ҳамкорликда  қурилишга рухсат бериш соҳасида Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 40 дан ортиқ туман ва шахарларида “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида маъмурий тартиб тамоиллар амалга оширилишининг қулайлиги ўрганилганида Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бир қанча камчиликлар аниқланди. Хусусан, фуқаро Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар қурилиш бўлими ва Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, нотурар жойининг бир қисмини турар жой тоифасига қайта ихтисослаштириш рухсатномасини олиш учун бир неча маротаба ариза беришга мажбур бўлган.

Ўрганишлар жараёнида Жиззах, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳар туман (шаҳар) қурилиш бўлимларида ходимларнинг соҳа бўйича билим даражаси етарли эмаслиги ҳолатлари кузатилди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани қурилиш бўлими ходимига объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш муддати бўйича берилган саволга етарли билим даражасига эга эмаслиги сабабли, аниқ жавоб берилмаганлиги қайд этилган.

Шунингдек, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимларида ходимларнинг коррупцион ҳолатларга мойиллиги аниқланди. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Шахрисабз туманлари қурилиш бўлимларининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорнинг аризасини қайта кўриб чиқиб рухсатнома беришда, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани қурилиш бўлимида нотурар бинони турар жой бино тоифасига ўтказилишида коррупцияга мойиллик ҳолати қайд этилди.

Шу билан бирга  Жиззах ва Фарғона вилоятлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари масъул ходимлари томонидан хизмат кўрсатиш жараёнида тегишли норматив-хуқуқий хужжатларга тўлиқ риоя этилмаётганлиги ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган “Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг маъмурий регламентига тўлиқ риоя этилмаслик ҳолатлари қайд этилди.

“Сирли мижоз” тадбирларини келгуси йилда ҳам режа асосида ўтказиш белгилаб олинди.

ССП Ахборот-хизмати 

29.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06