12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Янги йилга янги имкониятлар билан

Инсоният тарихидаги яна бир воқеаларга бой йил ўз якунига етмоқда. Карантин ер юзидаги барча одамларнинг ҳаловатини бузган бўлса-да, лекин ҳамжиҳатлик руҳини синдира олмади. Шундай ҳамжиҳатликлардан бири сифатида "Неъматжон Икромжон Дилноза" фермер хўжалигида мева-сабзавотларни совуқхонада сақлаш бўйича бизнес-лойиҳасининг амалга оширилишини намуна қилиб келтириш мумкин. Мазкур бизнес лойиҳа Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Россия Федерациясининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши ҳатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» ҳамкорлик лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Мева ва сабзавотларни экспортга тайёрлаш ва жўнатиш жараёнларида совуқхоналар муҳим рол ўйнайди. Бизнинг иқлим шароитимизда етиштирилаётган мева сабзавотларнинг асосий қисми тез бузиладиган бўлиб, уларни якуний истеъмолчига минимал нобуд бўлиш ҳолатда этказиб бериш кўп жиҳатдан совуқхонада сақлаш хусусиятларига боғлиқдир: йиғим терим, олдиндан совутиш, тезкор музлатиш ҳароратлари, бошқа мева-сабзавотлар билан сақлаш ҳолатлари ва бошқалар. Бу ҳолатларни фермер хўжалигида ҳам яхши тушунишади ва келажакда маҳсулотларни сақлашда таъми ва бошқа товарбоп сифатларини сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишни режа қилиб қўйилган.

Мазкур лойиҳанинг долзарблиги шундан иборатки, "Неъматжон Икромжон Дилноза" фермер хўжалиги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида олма ва гилос этиштириш билан шуғулланади ва етиштирган ҳосилини нисбатан арзон нарҳда воситачилар орқали Россияга сотади. Ҳосилни кейинроқ маъқулроқ нархларда сотиш учун унда имконияти йўқ. Қўшни фермер хўжаликларида ҳам сақлаш имконияти мавжуд эмас. Айтайлик ҳосилни бошқа худуд совутгичларига жойлаштириш имкониятини топган тақдирида ҳам, бошқа ноқулайликлар юзага келади, чунки энг яқин совуқхонаси мавжуд пункт фермер хўжалигидан 25 км, қайта ишлаш корхонаси эса 30 км узоқликда жойлашган.

“Совуқхона қуриб битказилгунга қадар, бу йилги ҳосилимни қайта ишлаш учун Поп туманига олиб бориб топширдим. Чортоқ ва Поп туманлари вилоятнинг турли қисмларида жойлашганлигини ҳисобга олсак, этказиб бериш осон бўлмади. Лойиҳамиз истиқболли, мева ва сабзавотларни узоқ муддат сақлай олиш фермер хўжалиги учун иқтисодий жиҳатдан жуда фойдалидир, бундан ташқари, сақлаш майдони катта бўлганлиги боис, келажакда ўзимизнинг ҳосилдан ташқари бошқа боғбонларнинг ҳам ҳосилини сақлаб бериш бўйича хизмат кўрсатишимиз мумкин. Мисол учун, қурилиш босқичининг ўзидаёқ 15 нафарга яқин одам келажакда ҳосилини сақлашга қўйишимиз талаби билан мурожаат қилди, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Неъматжон Болтабоев.

Қуввати 400 тонна бўлган янги инфратузилма иншоотининг яратилиши фермерларнинг йил давомида, эрта пишар баҳор навларидан то кузги кеч пишар ҳосилларини сақлаш бўйича эҳтиёжларини қондириши мумкин. Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида камида 20 та янги иш ўринлари яратиш, шу жумладан 15 нафар аёлни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур совуқхона ташкил этиш бўйича лойиҳа бизнес ғоялар танлови ғолибларидан бири бўлиб, май ойида танлов натижаси эълон қилинган эди. Қисқа вақт ўтганига қарамай, лойиҳа бўйича қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, совуқхона ишга туширилди. Айни пайтда, агрегатларни синовдан ўтказиш якунланиб, дастлабки 80 тонна олма сақлашга қўйилди.

Бизнес ғояни амалга ошиш учун лойиҳа нафақат зарур асбоб ускуналарни олиб бериш бўйича техник кўмак кўрсатди, балки маҳсулотларини экспорт қилишларида зарурий бўлган иқлим ўзгариши хатарларига мослашиш чоралари, маркетинг ва бизнес-режа тузиш, суғурталаш, етиштирилган маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификатлаш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун ҳам имконият яратиб берди.

Наманганнинг олмаси, анори бор... таниқли қўшиқ сатрлари шундай янграйди. Янги йил арафасида бутун дунё дўконлари ва бозорлари мева ва сабзавотларга тўла бўлганбир пайтда бизнинг Наманганда, хусусан, "Неъматжон Икромжон Дилноза" фермер хўжалигида етиштирилган ҳосил ҳам яқин ва узоқдан келган мевалар каби растлардан муносиб жой эгаллаб, байрам ва оддий кунларда харидорларига шодлик бахш этади деб умид қиламиз.

ССП Ахборот-хизмати 

28.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06