18.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

18.01.22

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

18.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср Савдо палаталари Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида онлайн мулоқот ўтказилди

17.01.22

“Кооперацияларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омили сифатида” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

17.01.22

Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларнинг 2021 йилги фаолияти натижалари таҳлил қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қорақалпоғистон Республикасида «Молиявий саводхонлик» мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1-3 август  кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси  Жаҳон банкининг Халқаро молия ташкилоти (IFC) билан ҳамкорликда Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман(шаҳар) тузилмалари ходимларига ва тадбиркорлик субъектларига молиявий саводҳонлик мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

    

Мазкур ўқув семинарии доирасида Халқаро молия корпорацияси тренерлари томонидан омонатларни қандай бошқариш, бизнес режа, молиялаштириш ва молиявий инфратузилмалар мавзуларида чуқурлаштирилган маърузалар ўтилди. Шунингдек, семинар давомида сармояларни самарали бошқариш, молиявий режалаштириш, жамғарма маблағларни қаерга сармоя қилиш мумкунлиги, бизнес режа тузиш ва унинг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш,  монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига бўйсунувчи молиявий ташкилотлар тизими, уларнинг таркиби, хусусан, банклар, микромолиялаш институтлари, ломбардлар, кредит бюролари, гаров реестри, микрокредит ташкилотлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Мазкур семинар ҳудудий бошқарма ҳамда туман(шаҳар) тузилмалари ходимларининг өз билимларини янада мукаммаллаштиришга,  мутахассислар касбий даража ва кўникмаларини оширишда, тажрибаларини оммалаштириш, бизнес режа тузишда, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектларига янада аниқ ва чуқурлаштирилган маълумотлор беришда, тадбиркорларга жамғарма маблағларни қаерга сармоя қилиш мумкунлиги ҳақида маслахатлар беришда кўмак беради. Бу эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг ўз молиявий тизимини тўғри йўлга қўйиш, уларни бошқаришда тегишли мутахассисларнинг маслахатларини олишига имкон беради.

Тренингнинг якуний кунида семинар иштирокчиларнининг ўқув жараёнида олган билимларини текшириш мақсадида тест синовлари ва амалий топшириқлар берилди. Унда иштирокчилар өз билимларини  синовдан ўтказди.

ЎзССП Матбуот хизмати

08.08.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06